ИИМ полковниги «пора талаб қилгани учун» қўлга олинди

539

Махсус хизмат ходимлари милиция полковниги ҳамда Ички ишлар министрлиги пенсионерини Бишкек шаҳар кенгаши депутатидан пора талаб қилгани учун қўлга олди. ИИМ ҳозирча ҳодисани изоҳламаяпти.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси коррупцияга қарши кураш бўлими 2,5 минг доллар миқдорида пора талаб қилаётган икки киши — милиция мулозими ҳамда ИИМ пенсионерини қўлга олгани ҳақида ёзилади махсус хизмат сайтида.

МХДҚ матбуот хизмати ходимининг сўзларига кўра, қўлга олинган икки киши хавфсизлик юзасидан исми ошкор қилинмаётган Бишкек шаҳар кенгаши депутатидан «пора талаб қилганликда» айбланмоқда.

Ходимнинг айтишича, депутатга суиқасд уюштирилган ва собиқ икки милиционер ҳужумларни бартараф қилиб беришга ёрдамлашиш учун 10 минг доллар талаб қилишган.

Депутат талаб қилинган пулнинг бир қисмини — 11 минг сом — берган ва ўша пул билан мазкур икки шахс қўлга олинган.

ИИМ матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев ҳодисани изоҳлай олмади.

«Биз қўлга олиниш иши билан ҳали танишмадик ва ҳозирча буни изоҳлай олмаймиз», — деди у.

МХДҚ тергов бошқармаси иш юзасидан жиноий иш қўзғаган. Қўлга олинган шахслар қўмита тергов изоляторига киргизилган.