Тез ёрдам «уйи йўққа» ёрдам бермаган шифокорни жазоламайди

602

Тез ёрдам станцияси бошқармаси ўзини «ёмон» ҳис қилган уй-жойсиз «дарбадар»га ёрдам кўрсатишдан бош тортган ходим ҳаракатларини тўғри деб баҳолади ва уни жавобгарликка тортмаслигини билдирди.

«Фейсбук» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Илья Жамиашвили ўз саҳифасида тез ёрдам ходими ёнида пули йўқлиги сабаб «бошпанасиз» аёлга ёрдам кўрсатишдан бош тортгани акс этган видео тасмани жойлаштирганди.

Интернет фойдаланувчиси суратга олган ҳодисани изоҳлар экан, тез ёрдам хизмати бошчиси муовини Дмитрий Денисенко шифокор Болот Абдилдаевнинг «маст» ҳолдаги аёлга ёрдам бермай тўғри иш қилганини билдирди.

«Ушбу аёл шошилинч ёрдамга муҳтож эмасди, чунки бу оддий ичкилик натижасида жазавага тушиш эди. Видео шарҳида сўз борган томир тортишиш ёки эпилепсия ҳолатлари унда бўлмаган», — деди Денисенко.

Муовиннинг айтишича, тез ёрдам маст ҳолатдагиларда алкоголизм оқибатидаги оғир руҳий ҳасталик ёки заҳарланиш кузатилсагина уларга ёрдам кўрсатади.

Журналистнинг шифокор нима сабабдан ҳаста ва унинг атрофидагилардан пули бор ёки йўқлигини сўрагани ҳақидаги саволга Денисенко пулни тез ёрдам ходимлари ўзлари учун сўрамаганини билдирди.

«Ҳа, у сўраган, бироқ пул биз учун эмас эди. Сўралган пуллат наркология марказида керак бўларди, баъзан биз маст ҳолатдагиларни келишув бўйича ўша ерга олиб борамиз. Наркология маркази бепул даволайди», — дейди у.

Илья Жамиашвили 28 март куни ўзини ёмон ҳис қилган қизга ёрдам бериш мақсадида тез ёрдамни чақирган, бироқ ҳодиса жойига келган шифокорлар бундан бош тортган.

«Бундай мастлардан қанчаси борлигини биласанми? Қаёққа сиғдирамиз бунчасини? Уни милицияга ёки бомжатникка топшириш керак», — деб шифокор сўзларидан иқтибос келтиради Жамиашвили.

Ильянинг таъкидига кўра, у ўзи шифокорга биринчи ёрдамни кўрсатиши учун таклиф қилган, бироқ у бундан бош тортган.

«Қизни йўлдан судраб ўтган шериги шифокордан укол қилиб қўйишни илтимос қилганда, шифокор “у учун тўлагани пулинг борми?!” деб сўради. Унинг ёнида пули йўқлиги ой-кундек равшан эди. Мен шифокор Абдилдаевни четга олиб, капельница қўйишни, пулини эса мен тўлашимни айтдим. Билмадим, негадир мени таклифим унга унча хуш келмади», — деб ёзади у.

Тез ёрдам кетишидан аввал Абдилдаев диспетчерга қўнғироқ қилган ва бу ерда маст аҳволдаги инсон ётганини айтиб, бу манзилга бошқа машина жўнатишнинг ҳожати йўқлигини хабарлаган.

Мазкур видео ҳодиса гувоҳига айланган Ильянинг «Фэйсбук»даги саҳифасида норозиликларга сабаб бўлди.

«Умуман сўз йўқ. Видеодаги аёл бомжга умуман ўхшамайди. Ҳеч бўлмаса биринчи ёрдамни кўрсатиб, ўша ерда қолдириб кетса ҳам бўларди. Жиллақурса қараб қўйса бўлмасмиди. Мана шундайларни деб тез ёрдам ҳақида салбий фикрлар тарқайди(((», — деб ёзди тармоқ фойдаланувчиси Сергей Еремеев.

«Юнисон» ижтимоий жамғармаси бошчиси Нурзат Абдирасулова шифокор ҳаракатидан ҳайратда эканини яширмади.

«Оғир замонларда яшаяпмиз, атроф тўла эътиборсизлик(((. Илья, шу видеони қўйганингиз учун раҳмат, ақалли бу ҳақда гапирилиб турилади..», — деб ёзди у.