Қара-Кечеде кўмир қазиш 10-январгача тўхтатилди

414

«Қирғиз кўмир» компанияси Норин вилоятидаги Қара-Кече конида кўмир қазиб олиш 10 январга қадар тўхтатилганини маълум қилди. Бу вақт ичида карьерда тозалаиш ишлари ва коннинг янги қатламини ўрганиш ишлари олиб борилиши айтилди.

Аввалроқ, 22 декабрда интернетга конда олинган видео тарқалган эди. Унда эркакларнинг қичқираётганини эшитиш мумкин – маълумотга кўра «Альфа» махсус бўлинмаси ва кўмир ташувчи машина ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. «Қирғиз кўмур» конда можаро бўлганини тасдиқлаб, жанжал видео эълон қилинишидан уч кун олдин содир бўлганини, бунга «учинчи кучлар» сабаб бўлганини айтди.

«Қирғиз Комур» компанияси можаро сабабларини айтмади, фақат бу провокация эканлигини айтиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг фикрини сўрашни тавсия қилди. Махсус хизмат провокация бўлганини тасдиқлаб, бироқ келишмовчилик ҳайдовчилар ўртасида бўлганини айтди. Махсус кучлар эса вазиятни тартибга солган.

«Альфа» махсус бўлинмаси иситиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш мақсадида конни қўриқлашга мажбур бўлган.