Республика штаби: COVID-19га қарши вакцинанинг тўлиқ курси 1 млндан ортиқ кишига сайилди

310

Республика штаб 27-декабрга кўра 1 млн 438 киши ёки 6,6 млн аҳолининг 15%дан ортиғи COVID-19га қарши эмлашнинг тўлиқ курсини олганини маълум қилди.

Июннинг бошида Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳукумат шу йилнинг сентябрь ойигача 1 млн қирғизистонликни тўлиқ эмлашдан ўтказади деб билдирган. Бироқ раҳбариятнинг бу мақсади декабрнинг охирида амалга ошди.

Қирғизистон бўйича эмлов кампанияси 2021-йилнинг март ойи охирида бошланган. Бироқ аҳолини эмлашдан ўтказиш ўлкага Sinopharm хитой вакцинасининг иккинчи партияси олиб келингандан кейингина июль ойида бошланган.

Шунга қарамай, ўлкада эмлашнинг кўрсаткичи ҳукумат кутганидай юқори бўлмаган. Буни минкаб ҳам тан олган ва «Қирғизистон эмлаш кўрсаткичи бўйича МДҲ давлатлари орасида охирги ўринда» деб таъкидлаган.

Республика штабнинг маълумотига кўра, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини умумий 1,2 млн қирғизистонлик олди.

Бунгача соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш кампанияси эпидемиологик вазиятга ижобий таъсир қилаётганини, бирорта ҳам шаҳар ёки ҳудуд «қизил ҳудудга» кирмаганини таъкидлаган.

2021-йилнинг 27-декабрига кўра ўлканинг барча вилояти «яшил» ҳудудда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг vc.emed.gov.kg. порталидан скриншот.

Қанча одамни эмлаш режалаштирилмоқда?

Ҳозир ўлкада 16 ёшгача бўлган болалар ва эмлашга қарши кўрсатмаси бор фуқаролардан бошқалар COVID-19га қарши вакцина олишади. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳомиладор ва бола эмизаётган аёлларни ҳам эмлашга рухсат берган.

Ҳукумат COVID-19га қарши эмлаш бўйича миллий режа асосида 3,4 млн аҳолини эмламоқчи. Коллектив иммунитетни пайдо қилиш учун мақсадли гуруҳга киритилган 70% кам бўлмаган фуқароларни вакцинациялаш зарур —бу 2,4 млн одамни ташкил қилади.

17-августда Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳукумат 2022-йилнинг 1-январигача фуқароларнинг 70%ни эмлашини билдирган. Унинг фикрича, агар Қирғизистон бу кўрсаткичга етса, COVID-19нинг тўртинчи тўлқинини олдини олади.

Алимкадир Бейшеналиев. Видеодан скриншот

Унда Бейшеналиев COVID-19нинг тўртинчи тўлқини 28-ноябрда ўтган Жогорку Кенеш депутатларини сайлашдан кейин кутилганини айтган.

«Омикронни қутиш»

Қирғиз ҳукумати ва SARS-CoV-2 «омикрон» штамми ўлкага 2022-йилнинг январида келади деб кутишмоқда ва фуқароларни эмлашга чақирмоқда.

«Биз келаси йилнинг ўртасида янги “omicron” штаммининг пайдо бўлишини кутяпмиз. COVID-19 инфекциясини кучайиши эҳтимоли ва унгача фуқаролар эмлашдан ўтишга улгуриши керак. Сурункали касалликларни бўлиши эмлашга қарши кўрсаткич бўлиб саналмайди, аксинча, фуқароларнинг бу категорияси хавфли гуруҳга киради ва улар биринчи навбатда эмланиши керак», — деб билдирган Эдил Байсалов 14-декабрда.

Бунгача Бейшеналиев ўлканинг соғлиқни сақлаш тармоғи коронавируснинг янги штамми omicron билан оғриганларни даволашга 100% тайёр эканини билдирган.

«Бу сафар беморларни ётқизишга имкониятимиз “қора июлга” қараганда икки марта кўп», — деб билдирган Бейшеналиев.

Ҳозирда «омикрон» ҳақида маълумотлар кам — дунё олимлари ҳам бу штаммнинг ўзгачаликларини ўрганишмоқда. Бироқ SARS-CoV-2 бошқа турларига қараганда тез тарқалиши маълум.

Бундан ташқари, ТАР, Германия, Швеция, АҚШдаги ва Pfize компаниясининг текширувларида янги штаммга икки марта эмлаш етарли эмаслигини ва учинчи марта вакцинани олиш, аниқроғи бустер эмланиши кераклигини кўрсатган.

Мавзу бўйича: COVID-19га қарши вакцинанинг бустер дозасини олишга рухсат берилди

Шунингдек, Лондоннинг Империя коллежининг тадқиқотлари SARS-CoV-2 «дельтага» нисбатан «омикрон»ни яна юқтириб олиш хавфи беш марта кўплигини кўрсатган.

Текширувларда «омикрон»нинг «дельта» каби хавфли эканини билдирган бирорта ҳам белгиси кузатилмагани маълум бўлган.