Қирғизистон қўшни Ўзбекистондан ўз анклави яшовчиларининг эркин асосий худудига бора олашлари учун йўлни очишни сўради. Барак яқинидаги ўтиш пункти Қирғизистондаги ўзбек анклавидаги можародан сўнг қисман ёпилганди.
Қирғизистон чегара хизмати Ўзбекистонга Барак анкави яшовчилари учун бепул ўтиш пунктини очишни таклиф қилди.
Ўзбекистон ҳозирча қўшни давлат таклифига расман муносабат билдиргани йўқ. Kloop.kg мухбирлари Ўзбекистон чегара хизмати вакиллари боғлана олмади.
Андижон вилояти билан ўралган Барак анклави яшовчилари ҳозирда Қирғизистонга фақат «Дустлик-автодорожный» ўтиш пунктидан кира оладилар.
Қолган ўтиш пунклари Сох анклавидаги можародан сўнг ёпилганди.
Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда баракликлар ўзларига яқин ўтиш пунктларидан фойдалана олмаяпти.