Мудофаа министрлиги: жанубда аскар «қўққисдан» ўзини отиб қўйди

539

Жалолобод областида ҳарбий хизматчи ўз кўкрагига ўзи отган ва касалхонага олиб кетилаётиб ҳалок бўлган, хабар қилди Мудофаа министрлиги матбуот хизмати.

Жалолободдаги 30295 рақамли қисм аскари қуролдан «эҳтиётсизлик билан фойдалангани учун» ўзини ўзи отиб қўйгани ва касалхонага олиб кетилаётганда вафот топгани ёзилади Мудофаа министрлиги тарқатган баёнотда.

Ҳодиса жойида Жалолобод гарнизони тергов гуруҳи иш олиб бораётганини хабар қилди бошқарма.

Ҳалок бўлган аскар номи ошкор этилмаяпти ва шу сабабдан Kloop.kg марҳум яқинлари билан боғлана олмади.

Жорий йил Қирғизистонда ҳарбийнинг ҳалок бўлиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ, бундан аввал ҳам аскарлар қурбон бўлган ва улар ўлими кўпроқ ўз жонига қасд қилишликка ўхшарди.

Бир ой аввал ҳам Мудофаа министрлиги Бишкекда аскар ўз жонига қасд қилганини хабарлаганди — бироқ марҳум аскар яқинлари уни ўз жонига қасд қилишга мажбур қилганларини даъво қилгандилар.

Марҳум онаси сўзларига кўра, унинг ўғлидан катта ёшдаги ҳарбийлар уни уйқу пайтида мазаҳлашган, уйқусираган аҳволида «Ягуар» алкогол ичимлиги ҳамда сигаретлар топиб келишга мажбур қилишган.

«Тергов якунига етиши учун мен охиригача бораман. Армияда ўз жонига қасд қилган охирги одам менинг болам бўлиши керак», — дейди Канаталиева.

Бу Қирғизистон аскарлари орасидаги биринчи ўз жонига қасд қилиш ҳолати эмас. Ўтган йилнинг октябр ойида чегара қўшинлари ҳарбийси Калашникова автоматидан ўзини-ўзи отиб ташлаганди.

Марҳум жасадини текшириш пайтида унинг танасида жароҳат излари топилган.