Қизил чироққа юрган депутат ҳайдовчиси жаримага тортилади

638

Светофорнинг қизил чироғига қарамай ҳаракатланган депутат Эркин Алимбеков ҳайдовчисига жарима солинганини хабар қилди Бишкек йўл ҳаркат хизмати — бу қоидабузарлик ўзга ҳайдовчининг авторегистраторига ёзиб олинганди. Депутатнинг ўзи жарима тариқасида ҳайдовчи маошидан бир қисмини ушлаб қолиб болалар уйига топширганини айтди.

Депутат Алимбековга тегишли 0111 KG давлат рақамидаги «Ниссан Армада» автоулови Бишкекнинг Мир проспектида светофорнинг қиизил чироғига қарамай ўтиб кетгани видеотасвирга туширилганди — мазкур видео Наврўз куни интернета пайдо бўлди.

Бишкек йўл ҳаракати патруллиги ҳисобот бўлими катта инспектори Кундуз Иманбаева Kloop.kg билан суҳбатда тасвирдаги автоулов соҳиби албатта жаримага тортилишини хабар қилди.

Патруллик ходимига кўра, қизил чироқда ўтгани учун Алимбековга 320 сом жарима солиниши мумкин.

«Биз депутат ҳайдовчисини қўлга олганимиздан кейин махсус топшириқ берамиз. Уни албатта маъмурий жаримага тортамиз», — деди Иманбаева.

«Ата Мекен» партияси вакили ҳисобланувчи Алимбековнинг ўзи 0111 KG давлта рақамидаги машина унга тегишли эканини Kloop.kgга тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, маъмурий қоидабузарлик чоғида у автоулов ичида бўлмаган.

Депутат ўз ҳайдовчиси тарафидан қоидабузарлик бўлганини тан олди.

«Мен ҳар доим ходимларимга намунали, маданиятли ва қонунга амал қилувчи бўлиш кераклигини айтаман, чунки бизга барчанинг эътибори қаратилган, биз парламент ва депутат имиджининг қисми ҳисобланамиз», — деб ҳодисани изоҳлади Алимбеков.

У Жўғўрқу Кенеш ишларини бошқариш бўлимига ҳайдовчи маошидан уч минг сомни ушлаб қолиб, уни болалар уйига ўтказишни сўраганини айтди.

Бу Алимбеков ҳайдовчиси тарафидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш акс этган биринчи видео эмас — 2011 йилнинг августида blive.kg видеопорталида мазкур машинанинг қоидаларни бузган ҳолатда кўча ўртасида қолдирилганлиги акс этган видео пайдо бўлганди.