Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев қирғиз тилига нисбатан ўз фикрини билдирди — давлат бошчисига кўра, барча қирғиз тилини билиши лозим.
Қирғизистон Мудофаа кенгаши йиғинида давлат тили қонунига ўзгартиришлар киритилиши ҳақидаги мавзуга президент тўхталиб ўтди.
Киритилиши кутилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, турли соҳаларда қирғиз тилидан қўлланиш кенгайтирилади.
Мазкур қонун лойиҳаси жамиятнинг бир бўлиги шикоятларига сабаб бўлиб келганди.
Президент сўзларига кўра, “қирғиз тилига эътиборсиз давлатда тинчлик ва дўстликни қуриш иложсиз”.
Қирғиз тили, давлат бошчиси фикрига кўра — давлатнинг асосий устуни ва у ҳар қайси ҳолатда ривожланиши керак.
Атамбаев Жўғўрқу Кенешнинг аксари қирғиз миллатини ташкил қилувчи ерларда ёзма ишларини қирғиз тилида олиб бориш ташаббусини танқид қилганларни «пашшадан фил ясашлик» деб атади.
«Мен ўзим немис ва инглиз тилини ўрганяпман. Ҳозирда ўзга тилга нисбатан қирғиз тилини ўрганиш ҳолати ёмонроқ. Гарчи бизда тайёр муҳит бўлса ҳам. Агар инсон қирғиз тилини ўргангиси келса, у албатта буни уддасидан чиқади. Агар бунинг тескариси бўлса, унга расмий тиллилар ҳуқуқини топтовчи ёмон Жўғўрқу Кенеш ва Атамбаев ҳалал бераверади. Россия элчилигига шикоят ёзиш ўрнига қирғиз тилини ўрганиш керак», — деди президент.
Айни пайтда қирғизистон бошчиси рус тилининг ҳам қирғизистонликлар учун кераклилигини, давлат унинг ривожланишини ҳам таъминлашини қўшиб ўтди.
Ўтган ҳафтада Жўғўрқу Кенеш давлат хизматига қирғиз тилини билганларни қабул қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиққан эди.