«Мэйл.ру» қирғиз фаолининг шикоятидан сўнг мақоладаги суратни олиб ташлади

596

«Мэйл.ру» интернет порталининг ахборотлар бўлими қирғизистонлик фаол Токтайим Уметалиеванинг суд билан қўрқитишидан сўнг уни суратини мақоладан олиб ташлади. Уметалиеванинг 2010 йилги инқилоб пайтидаги сурати ҳозирги митинглар ҳақидаги мақолага қўйилганди.

«Мэйл.ру» ижтимоий тармоғини ўз ичига олган «Мэйл.ру Групп» ширкати 18 март куни мухолафат митингги туфайли Оқ уйда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақидаги мақоладан Токтайим Уметалиеванинг 2010 йилги инқилоб пайтидаги суратини олиб ташлади.

«Ушбу масала бўйича бизга ҳеч ким мурожаат қилмади — можаро ҳақида биз ОАВ билдик. Ҳозирда сурат янгиликдан олиб ташланган», — деб Kloop.kg юборган хатига жавоб йўллади «Мэйл.ру Групп» матбуот хизмати.

Қирғизистон нодавлат ташкилотлари уюшмаси бошчиси Токтайим Уметалиева суратининг олиб ташланганига қарамай, Россия компанияси билан судлашмоқчи эканини айтади.

«Агар расман кечирим сўрашмаса, судлашамиз. Улар ўз узрини айтиб, маънавий зарар учун товон тўлашлари керак», — деб ҳисоблайди у.

Фаол Россиянинг интернет компанияси товон пули тариқасида «Мэйл.ру Групп»нинг ҳар бир фойдаланувчиси учун унга 100 сомдан ундиришга эришмоқчи.

«Мэйл.ру сайтида чоп этилган суратлар биринчи навбатда менинг ватаним имиджига ҳамда менинг ижтимоий арбоб қатори шахсиятимга катта зарар келтиради», — деб ҳисоблайди Уметалиева.

Россиянинг интернет компанияси фаол сурати туширилган мақолани 13 март куни чоп этган эди.

Янгилик матни «КирТаг» ахборот агентлигидан олинган, бироқ мақоладаги сурат компания тарафидан қўйилган эди.

Беш кун ичида «Мэйл.ру» фойдаланувчилари мақола остида элликдан ошиқ шарҳ қолдиришга улгурган.

«Мэйл.ру Групп» — интернетнинг рус тилли фойдаланувчилари орасида энг машҳур ширкатлардан бири. Компания сайтининг хизматларидан 22 млнга яқин киши фойдаланади.

M-Vector тадқиқот консалтинг ширкати маълумотларига кўра, «Мэйл.ру» ижтимоий тармоғи қирғизистонликлар орасида энг машҳур ҳисобланади — ундан Қирғизистоннинг интернет фойдаланувчиларининг 76 фоизи фойдаланади.