Бишкек шаҳар суди фаол Алтин Капалова болаларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларидаги «отасининг исми» деган графага ўзининг номини ёздирганини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда уч фарзанднинг онаси Фейсбук саҳифасида билдирди.
Капалова йиғинга қатнаша олмаслиги бўйича огоҳлантириш берганига қарамай, суд йиғини унинг адвокатисиз ўтганини таъкидлади.
«Мен “Девор: аёллар ва адолат” кўргазмасини уюштириб юрганда, ҳуқуқ тартибот идораларининг ва Қирғизистон судларининг ўзбошимчалиги сабаб суд йиғини мен ва адвокатимсиз ўтибди», — деб тушунтирди Капалова.
Маълуомтни Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати ҳам тасдиқлаб, йиғин 16-ноябрда ўтганини билдирди. Ишни кўриб чиққан судья Октябрь туман судининг қарорини кучда қолдириб, Капалованинг даъво аризасини рад қилди.
Фаол ўзи Олий судга мурожаат қилишини билдирди.
«Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Биз судга шаҳарда бўлмаймиз деб, хабар берганмиз, аммо йиғин жимгина ўтибди […] Сизларга нима бўлган? Менинг болаларим бор. Уларнинг отаси йўқ. Мен борман. Менинг отам бор ва менинг конституцион ҳуқуқим сизларнинг патриархал қонунларингиздан юқори туради. Гендер тенглик тарафга бир қадам ташлангларчи», — деб билдирди фаол.
Капалованинг иши
25-августда Бишкекнинг Октябрь туман суди ёзувчи Алтин Капаловани фарзандларининг гувоҳномасидаи отасининг исмини онасиникига ўзгартирган қарорни бекор қилган. Суд болаларига отасининг исмини қолдиришни қарор қилган.
Алтин Капалова фарзандларини биологик отасининг ёрдамисиз, мустақил тарбиялайди. Унга алимент тўлашмаган ва болаларини тарбиялашга ёрдам беришмаган.
У уч боласига ўзининг фамилиясини, отасининг номи ўрнига ўз исмини бергани учун январдан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизмати билан судлашиб келади.
ДРХнинг департаменти эса Капалова бу йўл билан «Фуқаровий вазиятнинг актлари ҳақида»ги қонунни бузганини билдирган. Қирғизистон қонунлари бўйича отасининг исми деган графага отасининг ёки боқиб олган одамнинг, ўгай отасининг ёки бобосининг исми ёзилиши шарт.