Ишхоналарнинг улушлари, хонадон, деярлик бир млн. даромад. Кубаничбек Жумалиевнинг декларацияси

353

Олтинчи чақирилишнинг собиқ депутати Кубаничбек Жумалиев 2020-йил бўйича декларациясида 912 386 сом даромад топганини кўрсатган. Ҳужжатда сиёсатчи чиқимларини ошкор қилмаган.

Ҳужжатга кўра, унинг 376 квадрат метр хонадони ҳамда майдони 901 квадрат метрни ташкил қилган ер участкасида қандайдир бир қурилишлари бор. «Халқаро инновацион технологиялар университетинининг», «Атриум Констракшн» ва «Курманбек Плюс» ишхоналарининг 100%лик улушига эга. Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «Атриум Констракшн» қурилиш ишларини амалга оширади, «Курманбек Плюс» эса цемент ишлаб чиқаради.

Жумалиев «ИТЭК»нинг 70%, «Курманбек»нинг 68%, «Биринчи меткомбинат»нинг 50% ва «БКСТК»нинг 25% улушига эга.

БКСТК — бу Бишкек компьютер тизимлари ва технологиялар коллежи,  ИТЭК эса — Инновацион технологиялар ҳамда экономика коллежи бўлиши мумкин. Икки ўқув юртининг ҳам директори — Улукбек Бегалиев.

«Курманбек» ҳам «Курманбек Плюс» каби цемент ишлаб чиқаради. Компаниянинг директори — Хэ Чен Юй. «Биринчи меткомбинат» — бу металлургия комбинати, Жумалиев Апас Жумагулов каби унинг асосчиси. Жумагулов — компаниянинг директори. Бундан ташқари, адлия вазирлигининг маълумотига кўра, Жумалиев «Чолпон» қурилиш кооперативини бошқаради.

Кубаничбек Жумалиев яқин қариндошларининг ҳам 2020-йил бўйича даромадларини кўрсатган, у 1 025 956 сомни ташкил қилади. Уларнинг номига майдони 966 квадрат метр қишлоқ хўжалиги ери ва майдони 963 квадрат метр саноат участкаси қайд этилган. Сиёсатчининг қариндошлари ташкилотлар ва компанияларга ҳам эгалик қилишади:

  • «Кыргызская Традиционная музыка»;
  • «Дженерейшн Корпорейшн»;
  • «Стар Отель»;
  • «Велмарт»;
  • «МУИК»;
  • «Мурас Трэвел»;
  • «ТРК Санат»;
  • «МФК»;
  • «Вайт Баттон»;
  • «Юнигейт»;
  • «Элит Композит Компани».

Булар қандай компаниялар?

«Кыргызская традиционная музыка» — бу фонд, директори — Адила Кермалиева.

«Дженерейшн Корпорейшн» меҳмонхона фаолиятини олиб боради, компаниянинг директори бўлиб Жумалиевнинг турмуш ўртоғи, фольклор жанрининг артисти Роза Аманова ҳисобланади. Айни тармоқда «Стар отель» ҳам ишлайди, уни Гулсана Киштобаева бошқаради. Киштобаева «Мурас Трэвэл» компаниясига ҳам раҳбарлик қилади.

«ТРК Санат» — бу Кенжебек Мурзаобдулаев бошқарган телеканал.

«Вайт Баттон», адлия вазирлигидаги тавсифга кўра, бу ахборот агентлиги. Уни Жумалиевнинг ўғли Элнур Жумалиев бошқаради.

«Юнигейт» таълим тармоғида иш олиб боради. Бу компанияни ҳам Элнур Жумалиев бошқаради.

«Элит Композит Компани» савдо-сотиқ қилади. Компанияни сиёсатчининг ўғли Дастан Жумалиев бошқаради.

Компаниялардан ташқари, сиёсатчининг қариндошларига «Лексус 470», «Тойота Секвоя» ҳамда «Ниссан Алмера» автомобиллари тегишли.

Кубаничбек Жумалиев

Жумалиев 1990-йиллари таълим вазирининг, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган, бош вазир бўлишга ҳам улгурган. 2000-йиллари транспорт вазири бўлган, 2015-йилдан бошлаб эса — парламент депутати.

МХДҚнинг ходимлари 4-февралда Жумалиев хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда гумонланиб қўлга олинган. Тергов версияси бўйича, Жумалиев ўзининг медуниверситетида лицензия олиш учун «нуфузидан фойдаланган».

МХДҚ депутатга, қариндошларига ва у билан алоқаси бор одамларга тегишли 78 кўчмас мулк ва турли компанияларни аниқлаган. Муассаса Жумалиев ва унинг атрофидагилар «ноқонуний бойиб», жиноий даромадларни ювиб, ўта йирик миқдордаги солиқларни тўлашдан қочган деб билдирган.

Жумалиевга «Таатан» ва «Гоин» савдо марказлари, таълим ва тиббий муассасалар, меҳмонхоналар, кон чиққан ерлар, телерадиокомпания ҳамда темир комбинати тегишли.

Кейин МХДҚнинг матбуот хизмати депутат Жумалиев давлатга келтирган зарарнинг ўрнини тўлдириш учун бюджетга 1 млрд сомдан ортиқ пул тўкиб берганини билдирган. Кўп ўтмай Жумалиев декларацияда кўрсатилган цемент заводини давлат ҳисобига ўз истаги билан ўтказиб берганини айтган.

Апрель ойида депутатлик мандатини топширган. 22-сентябрда «Клооп»нинг журналистларига МХДҚ олиб бораётган Жумалиевга қарши иш қисқартирилгани маълум бўлган. Бу ҳақда «Клооп»га Бош прокуратуранинг расмий жавобидан маълум бўлган. Назорат органининг маълумотига кўра, иш 17-августда қисқартирилган.

Мазкур маълумотни тасдиқлаш учун журналистлар МХДҚга мурожаат қилган. Муассасадан ишни ҳеч ким қисқартирмаганини ва тергов давом этаётганини айтишган.

Кейин Бош прокуратуранинг вакили Чолпон Абдимомунова «Клооп»нинг мухбирига Жумалиев бўйича суриштирув у беморлиги сабаб тўхтатилганини, у қайта давом этишини айтган.