Депутатлар комиссияси Жээнбеков ва Зулпукаровни жавобга тортишга розилик бергани йўқ

336
Асилбек Жээнбеков / Тўрўбай Зулпукаров

Жогорку Кенешнинг депутатлар комиссияси Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаровни жиноий жавобгарликка тортиш учун Бош прокуратурага розилик бергани йўқ. Бу ҳақда «Азаттык»қа комиссиянинг аъзоси, депутат Эмил Токтошев билдирди.

Комиссия таклиф қилган хулоса уч пунктдан иборат. Биринчисида Жээнбеков депутатларни кўпчилигининг розилигисиз қамоққа олингани айтилади. Иккинчи пунктда Жиноят ва жазо процессуал кодексининг янги таҳрири кучига киргани сабабли Жээнбековни бўшатиш кераклиги ёзилган.

Учинчи пунктда эса депутат халқнинг ва давлатнинг ҳимояси остида туришини ҳамда мандатини қўлланиш муддатида ва ундан кейин ҳам айтилган фикрини ҳамда овоз бериш натижалари учун таъқиб қилиниши мумкин эмаслиги кўрсатилсин деб айтилади.

Бугун эса депутатлар комиссиясининг хулосасини парламентарийлар кўриб чиқиб, охирги қарорни қабул қилади.

Депутатлар комиссиясининг раиси Қанат Исаевнинг айтишича, Асилбек Жээнбеков МХДҚнинг тергов изоляторига «ноқонуний қамоққа олинган». Исаев депутатни «дарҳол бўшатиш кераклигини» қўшимча қилди.

«Бош прокуратуранинг тавсиясида айблов Жогрку Кенешнинг депутатлари Талант Узакбаев, Алмазбек Баатирбеков ва Исхак Пирматовнинг кўрсатмаларигагина асосланган. Улар бу кўрсатмаларни махсус хизматнинг тергов қамоғида ўтирганда ва тергов билан ҳамкорлик келишувига борганда беришган. Бу вазиятлар уларнинг кўрсатмаларига жиддий шубҳа билан қарашга асос беради», — деди Исаев.

Бош прокуратурадан 7-декабрда агарда Жогорку Кенеш Жээнбеков, Зулпукаров билан Жетигеновни жавобга тортишга розилик беришдан бош тортса, бу қарор депутатларнинг «қамоқдан бўшатилишига асос бўлади» деб билдиришган.

«Аниқроқ айтганда, Жогорку Кенеш розилик берган ҳолда кўрсатилган депутатлар жиноий жавобгарликка тортилади. Розилик беришдан бош тортилиши эса депутатларнинг қамоқдан озод қилинишига асос бўлади ҳамда уларни ваколатларининг муддати тугагунга қадар уларга нисбатан иш тергови вақтинча тўхтатилади», — деб берилади Бош прокуратуранинг билдирувида.

Депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров «Қумтўр иши» бўйича «коррупцияда» гумонланиб қўлга олинган. Улар 2021-йилнинг июнь ойидан бери МХДҚнинг тергов қамоғида ўтирибди.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 25-ноябрда уларнинг қамоқдаги муддатини 2022-йилнинг 30-январигача узайтирган.

Депутат Жетигенов эса 26-ноябрда МХДҚ тарафидан қўлга олинган. Махсус хизмат у парламент сайловидан кейин ҳокимиятни босиб олишга уринган гуруҳнинг сафида бўлганини билдирган. 29-ноябрда Биринчи май туман суди Жетигеновни 26-январга қадар МХДҚнинг тергов қамоғига киргизган.

У билан бирга «Қирғизистон яшиллар» партиясидан номзодлар Нурис Суйўркулов, Руслан Акматбеков ва Бекназар Купешов, шунингдек «Эл интимоғи» ҳаракатининг аъзолари Нурбек Калекеев, Азамат Мусакеев, Н. М. Большевиков, К. Сатар ўғли ва Н. Сатинбеков қамоққа олинган. Жами бўлиб МХДҚ 15дан ортиқ киши қўлга олинганини билдирган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, шубҳалилар оммавий тартибсизликлар уюштириш учун минг нафарга яқин кишини тўплаган. Уларга бир қатор собиқ депутатлар, амалдорлар бошчилик қилган.

Гумонланувчиларни тинтув вақтида «жиноятга тайёргарликни тасдиқловчи» қурол-яроғлар, гиёҳванд моддалар ва ҳужжатлар топилган.