Ўзган: 3 ёшли болани калтаклаб ўлдирган ўсмир 4,5 йилга ҳукм қилинди

381

Ўш вилоятининг Ўзган туман суди уч ёшли болани калтаклаб, сўнг бошига тош билан уриб ўлдирган 15 ёшдаги ўсмирни 4,5 йилга озодликдан ажратди. Ҳукм Олий суднинг сайтида эълон қилинди.

Воқеа жорий йилнинг 17-январида бўлган. Мазкур куни Қорадарё қишлоғининг даласида уч ёшли боланинг жасади топилган.

Ўзган туман ИИБи терговни бошлаб, гумондор қатори 9-синфнинг ўқувчиси қўлга олинган. У ўз кўрсатмасида марҳум уни «уят гаплар билан сўккани сабаб ва унга эрчиб олгани сабаб» шу ишни қилганини айтиб берган.

Суд йиғинида айбланувчи айбини тан олган. Унинг айтишича, ўша куни марҳум унинг синглиси билан ўйнагани келган. Кейин айбланувчи уйдан чиқиб кетаётса, «қол» деб айтса эшитишни истамай у билан ўйнагиси келганини айтиб эрчиб олганини таъкидлаган.

«[Айбланувчи] далага боришини айтса ҳам [бола] эрчиб, даланинг йўлида тепалик ерга борганда болани бир марта тепиб, унга “итлар бор, уйингга кет” деса у сўкиниб туриб олган. Марҳумни яна тепган вақтда ерга йиқилиб, кейин ўзини билмай тош билан унинг бошига уруб юборган. Ўсмир қўрқиб кетиб, уни тош билан ура бошлаган», — деб берилади ҳукмда айбланувчининг кўрсатмалари.

Судланувчи эса уйига етганда боланинг қариндошлари у йўқолиб қолиб, уни қидиришга ёрдам кўрсатишни илтимос қилишган. Ўсмир болани топиб, бувисига кўтариб олиб келиб берган. Ундан кейин бола касалхонага етказилган. Айбланувчининг айтишича, ўша вақтда ёш бола тирик бўлган.

Ёш боланинг бувиси набираси «бети кўкарган, кўзлари шишиб, бир томон бети шилинган» аҳволда топилганини айтиб берган. Улар эса касалхонага борганда, бола вафот этганини аниқланган.

Орадан бир ой ўтиб милиция айбланувчини қўлга олиб, тергов қамоғига киргизган. Ўша вақтда ўсмир 14 ёшда бўлган. Унга милиция «Одам ўлдириш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган, аммо кейинчалик модда енгиллатилган.

Суд ўсмирни «Соғлиққа оғир зарар етказиш» моддаси билан айбдор деб топди.