МХДҚ: Ўсмирларга «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг мафкурасини ўргатган киши қўлга олинди

358

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 6-декабрда 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган етти болага «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг мафкурасини ўргатган кишини қўлга олди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, экстремистик ташкилотнинг 24 ёшдаги М.А. исмли аъзоси ўсмирларга араб тилининг грамматикасини ўргатаман деган баҳона билан ноқонуний билим беришни уюштирган.

МХДҚдан ўсмирлар республикасининг турли ҳудудидан келганини ва уларнинг кўпи мигрантларнинг болалари эканини таъкидлашди.

«“Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг мафкурасини ўқитиш мобил иловаларини ва смартфонларни қўлланиш орқали олиб борилган. Экстремистик ташкилотнинг ўнга яқин электрон китоби мобил телефонига тарқатилган», — деб ёзилади билдирувда.

Суриштирув ишларидан кейин ўсмирлар тегишли органларнинг иштироки билан қариндошларига ўтказиб берилди. Гумондор эса МХДҚнинг вақтинча ушлаб турувчи жойига киргизилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, махсус хизмат «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотнинг фаол аъзоларининг яшаган ерида тинтув ўтказди.

«Ҳизб ут-Таҳрир» диний эскремистик ташкилотнинг иерархияси бўйича «масула» бўлиб ҳисобланган фаол ходимнинг (М.А.нинг) яшаган еридан ташкилотнинг диний адабиётлари, конспектлар, электрон китоблар ва 9 уяли алоқа телефони топлиган.

Тинтув вақтида топилган материаллар. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Ташкилотнинг 27 ёшдаги Т.у.Б исмли яна бир аъзосининг яшаган ва ишлаган еридан бир ноутбук, тўрт флешка, теократия давлатнинг («Халифат») Конституциясининг лойиҳаси ёзилган экстремистик ташкилотнинг бир брошюраси ҳамда бир кундалик топилган.

Аввалроқ, 7-октябрда МХДҚ Қизилқия шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотнинг олти аъзосини қўлга олган. Улар экстремистик мафкурани тарқатиш мақсадида диний дарсларни ўтказиб, ҳар ойда йиғинларни уюштириб юргани аниқланган.

«Ҳизб ут-Таҳрир аль-Ислам» (араб. «Ислом озодлик партияси» — таҳр.) ташкилотининг мақсади халифат тузиб, ислом шариатидаги «ҳақиқий ҳаёт»ни шакллантириш. Мазкур ташкилот 2003-йили Олий суднинг қарори билан экстремистик ташкилот қатори топилиб, Қирғизистоннинг ҳудудида фаолият олиб боришини тақиқлаган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов