«Ата-Журт» мухолафат партияси етакчиларини озод қилишни талаб қилиб митинг ўтказаётганлар маҳкама якунигача акцияни тўхтатишларини билдирди — буни улардан партия лидери Қамчибек Ташиев илтимос қилган.
Жалолободдаги митинглар ташкилотчиси Медер Усенов партия лидери Қамчибек Ташиев «маҳкамага босим ўтказмасликни» сўрагани учун, яқин орада митинглар ўтмаслигини Kloop.kg билан суҳбатда тасдиқлади.
«Биз ўзимиз митингни қолдирдик. Биз уларни ҳеч қаерда ўтказмаяпмиз», — деди Усенов.
Ҳозирда Жалолобод марказий майдонида иккита юрта ва битта ўтирғич ўрнатилган — ташкилотчилар буни митинг деб аташмаяпти.
«Одамлар у ерда шунчаки туришибди. У ерда бизнинг штаб ишлаяпти. Агар митинглар бошланса, ўша ердан бошланади. Бизнинг ҳаракатимиз — мустақил. Ўзимиз депутатларнинг озод қилинишини, «Кумтор»ни миллийлаштирилишини, Салянованинг кетиши ва бошқа талабларимизга эришишга ҳаракат қиламиз», —дейди Усенов.
«Ата-Журт» партияси матбуот котиби Нургази Анаркулов митинг ташкилотчиси сўзларини тасдиқлаб, депутатларга ҳукм ўқилгунча митинглар ўтмаслигини айтди.
«Митингчилар суд жараёни сўнгигача акцияни тўхтатиб туришга қарор қилишди», — деди Анаркулов.
У ҳукм ўқилгандан сўнг митинглар давом этиши мумкинлигини башорат қилди: «Ҳамма нарса суд ҳукмига боғлиқ бўлади».
«Ата-Журт» тарафдорлари митинги депутатларга ҳукм чиқарилиш муддати яқинлашганда фаоллашганди. Партия 5 март куни Қирғизистоннинг бир қатор шаҳарлари — Жалолобод, Ўш, Қорақўл ва Норинда митинглар ўтказди.
Митинглар орасида энг кўзга кўринарлиси Жалолободда ўтди. Норозилик акциялари муддатсиз эканини билдирган митингчилар сафида 6 март куни 3 мингга яқин инсон бўлгани айтилади.
«Ата-Журт»ни қўллаётган 50 ошиқ қаҳрамон оналар партия лидерларини қўйиб юборишни талаб қилиб, ҳукуматнинг Жалолобод областидаги вакиллиги биносида икки тунни ўтказишди.
Ўшдаги митинг эса Жалолободчалик кўламда ўтмади — шаҳарнинг бош майдонида митингчилар сони 200 кишидан ошмади. Қорақўл ва Нориндаги митингларда 1000 яқин «Ата-Журт» тарафдорлари иштирок этгани айтилмоқда.
Ҳокимияни куч билан босиб олишда айбланаётган «Ата-Журт» лидерлари устидан ўтаётган маҳкама жараёни якуний қисмига етай деб қолди — тарафлар бир-бирлари билан фикр алмаша бошлашди. Бу жараёндан сўнг ҳукм ўқилади.
7 март кунги суд маҳкамасида ҳимоя тараф адвокатлари гумондорларни уй қамоғига кўчиришни сўраганди, бироқ ҳакам улар сўровини рад этиб, ҳукм ўқилгунча ҳар учала депутатни МХДҚ СИЗОсида қолдирди.
“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.
essay writing services reviews samples of essay writing website that writes your essay for you