Собиқ министр Сабиров очлик эълон қилди

595

«Пора олганлиги учун» беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ министр Равшан Сабиров овқат тановул қилишдан бош тортгани ҳақида билдирди.

Депутатнинг очлик акцияси Бишкек шаҳар суди уни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан олти кун ўтиб 13 март куни бошланганини хабар қилди собиқ мутасадди адвокати Икрамидин Айткулов.

Сабиров очлик эълон қилганидан сўнг уни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсидан Бишкекнинг №1 СИЗОсига кўчиришди.

«У ҳукмнинг ноқонунийлиги ва асоссизлигига қарши чиқяпти. Ҳукм бир одамнинг кўрсатмаларига биноан қурилган. Унинг бошқа ҳеч қандай талаби йўқ», — деди Айткулов Kloop.kg билан суҳбатда.

Адвокатга кўра, Сабиров очлик акциясини эртароқ бошламоқчи бўлган, бироқ Айтқулов уни уни бундай қилмасликка чақирган.

«Мен уни олдига кирганимда очлик эълон қилмоқчилигини айтди. У мен билан маслаҳатлашганда буни қилмасликка кўндирдим. Соғлиқни бузишни нима кераги бор? У ўйлаб кўришга ваъда берганди. Бу 12 март куни бўлган», — деди адвокат.

Айткулов унинг ҳимояси остидаги шахс ўзини яҳши ҳис қилмаётганини айтади — Сабиров овқатдан бош тортган, бироқ сув ичишни давом эттиряпти.

Собиқ министр қирғизистонлик етим болаларни асраб олиш учун Италия компаниясига лицензия учун пора талаб қилганликда айбдор деб топилганди.

Адвокат ҳукмни юқори инстанцияда шикоят қилмоқчи.

Даставвал Бишкекнинг Первомай район суди Сабировни оқлаб, унинг собиқ ёрдамчиси Мирзамаметовни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этганди.

Ўшанда давлат айбловчиси собиқ министрни 15 йилга, унинг ёрдамчисини 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди.

3 октябр кунги маҳкамада Сабиров ёрдамчиси ўз кўрсатмаларини бошчиси фойдасига ўзгартирганди — у Сабировнинг айбсиз эканини таъкидлай бошлаганди.

Бироқ бугунга келиб у бошида берган кўрсатмаларига қайтди ва Сабировнинг айбдор экани ҳақида кўрсатмалар бера бошлади.

Бош прокуратура 2012 йилнинг июл ойида Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзахметов баёнотига таяниб, собиқ мулозимга қарши жиноий иш қўзғаганди.

Махсус хизмат ходимлари Сабировни 5 июл куни қўлга олганди.

Мулозим ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келади.

«Мен айбловнинг бирор биндига ҳам рози эмасман. Мен ҳеч кимдан пора талаб қилмаганман», – деганди Сабиров ўз иши бўйича ўтаётган маҳкамаларнинг бирида.