Марказий божхона бош инспектори «пора» билан қўлга олинган

511

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Марказий божхона бош инспекторини 10 сом миқдорида пора талаб қилгани учун қўлга олди. Божхона вакиллари изоҳдан бош тортди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси коррупцияга қарши кураш бўлими 14 март куни ашёвий далиллар билан божхона полковнигини қўлга олган.

«Қўлга олинган шахс тадбиркордан олиб келаётган молларининг ҳужжатлари талабларга тўғри келмаслигини рўкач қилиб пора талаб қилган», — деб ёзилади МХДҚ сайтида.

Тергов бошқармаси «пора талаб қилганлик» ва «хизмат ваколатларини суистеъмол қилишлик» бандлари бўйича жиноий иш қўзғади.
Божхоначи Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсига киргизилган, тергов давом этмоқда.

Давлат божхона хизмати Kloop.kg мухбирига масала юзасидан Марказий божхонага мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Бироқ у ерда ҳам котиб бошқарма банд эканлигини айтиб, изоҳ бера олмаслигини билдирди.

Сўнгги уч кун ичида МХДҚ уч юқори лавозимдаги мутасаддини пора олганликда айблаб, қўлга олди.

13 март куни Ички ишлар академияси бошчиси Алмаз Базарбаев ва унинг муовини Рахматилло Амираев ҳам пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинган эди.