2010 йилги инқилоб юзасидан олиб борилаётган маҳкама иштирокчилари Бишкек марказидаги Оқ уй томига чиқишади. Бу президент Бакиев ҳокимиятдан қувилган куни оқ уй томидан отилган ўқ сабабли жароҳатланганларнинг кўрсатмаларини текшириш мақсадида амалга оширилади.
2010 йилги инқилоб пайтида жароҳатланган 4 гувоҳ 27 феврал кунги маҳкамада Қурманбек Бакиев ағдарилган куни Оқ уй томидан ўқ отилгани ҳақида кўрсатмалар беришди.
Уларгача Оқ уй томидан отилган ўқлар ҳақида маълумотни маҳкаманинг бошқа иштирокчилари ҳамда президент саройини қўриқлаган спецназчилар тарафидан ҳам билдирилганди.
Жабрланганлар билдирувларидан сўнг, улар адвокати Осунбек Жамансариев суд жараёни иштирокчиларига Оқ уй томига чиқишни ва у ердан маҳкамада айтилаётган сўзларнинг нақадар ҳақиқатга тўғри келишини солиштиришни таклиф қилди.
2010 йилги инқилоб пайтида жабрланган Амантур Мамбетов ўша куни Оқ уй томида энг камида 3 снайперчини кўрганини билдирди.
Яна бир жабрланувчи Асылбек Кодоев 2010 йилнинг 7 апрел куни унга иккита ўқ текканини ва уларнинг ҳар иккаласи ҳукумат уйи томидаги снайперлар тарафидан отилганини айтди.
Ҳакам Дамирбек Онолбеков кейинги маҳкамага Оқ уй томига чиқувчилар рўйхатини тайёрлашни сўради.
Оқ уй — Бишкек марказидаги маъмурий бинонинг норасмий аталиши. 2010 инқилоб пайтида у бинода президент ҳамда Қирғизистон ҳукумати фаолият олиб борарди.