Ўз жонига қасд қилган ҳарбий яқинлари: «армиядаги бошбодоқлик» айбдор

730

16 феврал куни ўзини осган ҳарбий яқинлари уни бу ҳолатга тушишига хизматдошлари сабаб бўлганига ишонишади. Ҳарбий қисм офицерлари бу маълумотни рад этмоқдалар.

Ўзини осган ҳарбий Эрлан Эркинбек уулу онаси Кайыргуль Канаталиева унинг ўғли ўз хоҳиши билан осилгани ҳақидаги версияга ишонмайди.

Унинг тасдиқлашича, ўғлининг ўлимидан аввал ёзиб қолдирган хатни унинг ўзи ёзмаган.

«Уни ўз жонига қасд қилишга мажбур қилишди. Хатдаги ёзув — унинг дасхати эмас, унинг дасхати фақат исми. Экспертиза буни тасдиқлаши мумкин», — деди Канаталиева 27 январ куни Бишкекда ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, унинг ўғлидан катта ёшдаги ҳарбийлар уни уйқу пайтида мазаҳлашган, уйқусираган аҳволида «Ягуар» алкогол ичимлиги ҳамда сигаретлар топиб келишга мажбур қилишган.

«Тергов якунига етиши учун мен охиригача бораман. Армияда ўз жонига қасд қилган охирги одам менинг болам бўлиши керак», — дейди Канаталиева.

Ўз уйининг ҳожатхонасида набирасини осилган ҳолда топган марҳум бувиси Дамира Эсаналиева ўша куни у кимдандир яширинганини билдирди.

«Бирга тушлик қилдик, телевизор томоша қилдик, саволларга Эрлан қисқа жавоб берарда ва ҳар вақт смс ёзиб, жавоб оларди. Кейин соат 18:30да у ҳожатхонага кетди. Тирқишдан мен уни осилган ҳолатда кўрдим», —деди марҳумни охирги кўрган Эсеналиева.

Марҳум дўсти ва синфдоши Темирлан Муратов унинг дўсти Эркинбек уулу армияга борганидан афсусда эканини айтганини билдирди.

Ҳарбий акаси Эламан Эркинбек уулунинг айтишича, у укаси танасида жароҳат изларини кўрган.

Матбуот анжуманига келган ҳарбий қисм офицерлари матбуот билан мулоқот қилишни истамади.

Ҳарбий хизматчиларни бири Kloop.kg мухбири билан суҳбатда улар қисмида «армия бошбодоқлиги» йўқлигини билдирди.