Қамоқда сақланаётган депутат Тюлеевнинг бошқарувчиларнинг пора талаб қилганлиги ҳақидаги билдирувларидан сўнг, МХДҚ СИЗОсининг икки юқори лавозимдаги бошчиси ўз хизматидан вақтинчалик бўшатили.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати МХДҚ тиббиёт хизмати бошчиси Нияз Алдашев ўз лавозимидан четлатилганини, СИЗО бошчиси Мирбек Муканбаевнинг лавозими пастлатилганини хабар қилди.
«Бу вақтинчалик чора, хизмат тергови тугагунча», — деди МХДҚ матбуот хизмати ходими.
Унинг сўзларига кўра, СИЗО бошчиси ички ҳолатларга кўра қуйи лавозимга кўчирилган. Бунга Тюлеев сўзларининг алоқаси йўқлигини билдирди ходим.
Унинг айтишича, агар депутат ҳамда Бишкек экс-мэри Нариман Тюлеев сўзлари тасдиқланмаса, Алдашев ва Муканбетов қайта лавозимларига тикланади.
Махсус хизмат вакили хизмат тергови қанчага чўзилишини аниқ айта олмади.
«Ҳар бир нарсанинг ўз муҳлати бор. Тақрибан бир ой», — деди у.
Омбудсмен аппарати ходими билан бўлган суҳбат чоғида Тюлеев унинг “оғир” аҳволига қарамай, МХДҚ СИЗОси тиббиёт хизмати бошчиси Нияз Алдашев уни тиббий хизматда қолиб даволаниши учун 50 минг доллар талаб қилганини, акс ҳолда СИЗОга қайтариб юбориш билан қўрқитганини билдирганди.
Бу билдирувлардан сўнг МХДҚ тергов ишларини бошлади.
Бишкекнинг экс-мэри аҳволи ёмонлашгандан сўнг, 14 январ куни МХДҚ қошидаги касалхонага кўчирилганди. Унинг адвокати Султан Баратов сўзларига кўра, унинг ҳимояси остидаги шахс аҳволи ҳамон оғир.
Тюлеевнинг қўлга олиниши
Бош прокуратура депутат Тюлеевни жорий йилнинг июн ойи охирида қўлга олганди. Бундан тўрт кун ўтиб Первомай туман суди уни МХДҚ тергов изоляторига киргизишга қарор қилганди.
Депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Унга қарши икки жиноий иш қўзғатилган.
Биринчи иш бўйича депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Бош прокуратурага кўра, у 200 дона Хитой автобусларини бозор нархидан юқори баҳода сотиб олган.
Иккинчи иш бўйича эса Тюлеев Бишкекнинг Шопоков кўчасидаги болалар боғчаси биносини «ноқонуний» равишда сотганликда гумонланяпти.
Депутатнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни рад этиб келади. Унинг тарафдорлари эса унга қарши қўзғатилган жиноий ишларни сиёсий буюртма қатори баҳолаб келишади.