Бишкекда аскар ўз жонига қасд қилди

500

20 ёшли ҳарбий хизматчи танаси яқинларининг уйида топилган. Марҳум жасади олдида ўлимида ҳеч кимни айбламаслик ҳақида ёзилган мактуб ҳам бўлган. Ҳарбий прокуратура суиқасд сабабларини текширяпти.

Чуй ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Карина Амангулова Kloop.kg билан суҳбатда ҳарбий Эрлан Эркинбек уулу 16 феврал куни ўз жонига қасд қилганини билдирди.

«Аскар танаси унинг яқинлари тарафидан соат кечки олтиларда ҳожатхона ичида топилган », – дейди котиб.

Амангулова сўзларига кўра, марҳум Эркинбек уулу ўлими олдидан яқинларига қўнғироқ қилган ва ўзининг ўлимида ҳеч кимни айбламасликни илтимос қилиб хат ёзиб қолдирган.

Мудофаа министрлиги матбуот хизмати бошчиси Алмаз Намазалиев Kloop.kg билан суҳбатда марҳум танаси осилган ҳолатда яқинларининг уйида топилганини тасдиқлади.

У Эркинбек уулу ўлими куни яқинларининг илтимосига кўра ўзи хизмат қилган 9632 ҳарбий қисмдан рухсат олиб чиқиб кетганини айтди.

Намазалиевга кўра, марҳум танаси ўзи туғилиб ўсган Норин волоятига дафн этилиши учун 17 феврал куни юборилган.
Терговнинг махфийлигини айтиб, ҳарбий прокуратура масалани изоҳлашдан бош тортди.

Аскар яқинлари билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Бу Қирғизистон аскарлари орасидаги биринчи ўз жонига қасд қилиш ҳолати эмас. Ўтган йилнинг октябр ойида чегара қўшинлари ҳарбийси Калашникова автоматидан ўзини-ўзи отиб ташлаганди.

Марҳум жасадини текшириш пайтида унинг танасида жароҳат излари топилган.