Икки давлат фуқаролигига эга мулозимлар 1 млн сомгача жарималанади

536

Парламент ўз йиғинида икки давлат фуқаролигига эга давлат хизматчилари жиноий жавобгарликка тортилиши ҳамда 800 мингдан 1млн сомгача жарима билан жазоланиши ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Мулозимларнинг ўзлари бу янгиликка ижобий ёндошишди.

Қирғизистон фуқаролиги билан бир вақтда бошқа давлат фуқаролигига ҳам эга мулозимлар жиноий жавобгарликка тортилади, деб ёзилади «Давлат хизмати ҳақида»ги қонунга киритилган ўзгартиришда.

Икки давлат фуқаролигига эга давлат хизматчиси жазоси 800 мингдан 1 млн сомгача етиши мумкин. Ўзгартиришларга мувофиқ, давлат хизматига бир неча фуқароликка эга ходимни ишга олган бошқарувчи ҳам жавобгарликка тортилади.

Энергетика министрлиги матбуот котиби Арлан Осмонжанов давлат хизмати тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларни тўғри қарор, деб баҳолайди.

Бироқ у икки давлат фуқаролигини фақат бошқарувчи хизматдаги мулозимлар учун маън қилиш кераклигини, оддий ходимлар бу тақиқдан мустасно бўлишлари кераклигини айтади.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Ўш области бошқармаси бошчиси Замирбек Имангазиев парламент қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

«Ҳарбий хизматдагилар ўз Ватани ҳамда халқига содиқ қолишга онт беради. Ҳарбий хизматчи қайси давлатга хизмат қилса, ўша давлат фуқароси бўлиши керак. Давлат ходимлари ва ҳарбийлар жиноий ҳамда давлат сирларини билиш имкониятига эга», — дейди у.

«Прецедент» ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Нурбек Токтакуновга кўра, мулозим қайси давлатга ишласа, шу давлат фуқароси бўлиши керак. Бироқ ҳуқуқшунос фуқаролигига қарамай, мулозим давлатида «прогрессив реформаларни» амалга ошириши мумкинигини айтади.

«Грузия президентининг умуман Грузия фуқаролиги йўқ, у Франция фуқароси, бироқ у Грузия учун кўп ишлар қиляпти», —дейди юрист.

Икки фуқаролик тўғрисида бошқа давлатлар билан Қирғизистоннинг келишуви йўқ. Бироқ конституцияга мувофиқ, бошқа бир неча давлат фуқаролигига эга бўлиш Қирғизистонда таъқиқланмаган.