Боткенда милиционер калтакланди

363

Боткен области ички ишлар бошқармаси район бўлими ёнида бир неча киши милиционерни калтаклаган. Милиция ходимининг калтакланиш сабаби ҳозирча номаълум. Ҳужум қилганларнинг биттаси қўлга олинган, қолганлари қидирилмоқда.

Милиционерга ҳужум қилганлар унинг хизмат формасини йиртиб ташлашган ва погонларини юлиб олишган.

Ҳодиса 16 феврал куни юз берганини хабар қилди Қадамжой РОВДси терговчиси Алдаяр Иманазар уулу.

Ҳужум қилганларнинг сони қанча бўлгани расман тасдиқлангани йўқ, бироқ турли оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, улар уч киши бўлган.

«Ҳозир биз неча киши ҳужум қилганини аниқлаяпмиз», — деди терговчи Алдаяр Иманазар уулу.

Калтакланган милиционер суд тиббиёт экспертизасидан ўтади. Терговчи сўзларига кўра, унинг аҳволи ҳозир яхши.

Милиция ходимига ҳужум милиция бўлими яқинида содир этилганини айтади терговчи.

Милиционерга ҳужум тунда, бўлимда ундан бошқа ҳеч ким йўқлигида амалга оширилган.

Терговчига кўра, ҳужум қилганларнинг биттаси қўлга олинган, қолганлари қидирилмоқда.

Kloop.kg журналистлари калтакланган милицонер билан ҳам, қамоққа олинган шахс адвокати билан ҳам боғлана олмади.