Жалолободдаги тунги клубда ёнғин чиқди

541

Жалолободдаги дискотекада чиққан ёнғиндан ҳеч ким жабрланмади. Ёнғин чиқишига сабаб хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик бўлган.

Жалолободнинг Эски ҳиёбонида жойлашган «Айлуу-Тун» дискотекасига 20 феврал куни ўт кетди — қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

ФҲМ вакилининг Kloop.kgга хабарлашича, ёнғиндан клуб ичидаги мебел ҳамда аппаратура талофат тортган.

Шаҳарнинг Ўт ўчириш хизмати дискотекадан бир неча метр нарида жойлашган.

«Дискотека биносида кеча ёнғин чиққан. Ёнғинга сабаб иситувчи мосламани қўлланишда хавфсизлик чораларига амал қилинмаган», — деди ёнғинга қарши кураш хизмати ходими.

Ҳодиса жойига етиб борган Kloop.kg мухбирига кўра, дискотека биносининг дам олиш хонаси жойлашган орқа қисми тўлиқ куйиб кетганини хабар қилди.