Талас областидаги Қоракўл дарёсида 20 уйни сув остида қолдириши ва кўприкни синдириши мумкин бўлган бўлган музлик “нотўғри” қурилган кўприк туфайли бўлган, деб ҳисоблашяпти ФҲМда. Транспорт ва коммуникация министрлиги бу айбловларни рад этди.
Талас областининг Чат-Базар – Арал – Талды-Булак йўлларини боғловчи кўприк атрофидаги музлик унинг нотўғри қурилгани сабаб пайдо бўлган, деб ҳисоблайди ФҲМ Талас области бўлими бошчиси Назгул Садимбекова.
Унинг сўзларига кўра, кўприк қурилиши пайтидаги ҳисоботнинг нотўғри олиб борилгани сабаб, бугун уни атрофини муз қоплаган.
«Улар [транспорт ва коммуникация министрлиги] кўприкни қураётганда ҳисоб китобни нотўғри олишган — кўприкнинг ҳозирги тузилиши жуда паст ва ўтказиш имкониятлари ҳам қуйи. [...] Кўприк қайта қурилмас экан, бу муаммо ҳар йили қайтарилаверади», – деди бошчи.
Садимбекова Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг кўприкни қайта қуришга ҳаракат қилишини қўшиб ўтди.
Кўприк қурилишини бевосита олиб борган Транспорт ва коммуникация министрлиги ўзига қўйилаётган айбловларни рад этди. Улар фикрича, кўприк “мўътадил” қурилган.
«Музлик нафақат кўприк атрофини, балки бутун сойни қоплаган. Агар муаммо фақат кўприк атрофида бўлиб, унинг остида музлар ўтмай қолса бошқа гап эди», – деди муассаса инженери Кубаныч Ормонов.
Ҳукуматнинг Талас областидаги мухтор вакили ўрин босари Кубатбек Алапаев муаммо кўприк қурилишида эмас, балки дарёнинг остида ахлатнинг тўпланишида, деб билади.
«Принципда, кўприк яхши қурилган, фақат унинг остини бир бир метргача тозалаб ташланса яхши бўлади», –деб ҳисоблайди у.
Сойнинг ўз ўранидан чиқиш хавфига Чат-Базар – Арал – Талды-Булак қишлоқларини улаб турувчи кўприк яқинида юзага келган бир километрлик муз сабаб бўлган эди.
Бу эса ўз ўрнида қирғоққа яқин ерда яшовчи 20 хонадонни сув остида қолдириши мумкин.