Барбара Брыльска қирғиз режиссери фильмида суратга тушади

694

«Ирония судьбы, или С легким паром!» фильми орқали машҳур актриса Барбара Брыльска қирғиз режиссери Нурбек Эген филмида рол ижро этади.

Режиссер Эгеннинг Kloop.kgга берган инервюсида айтишича, Брыльска иштирокида у суратга олмоқчи бўлган «Жить дальше» фильми 12 серияли мелодрама.

«Бу RWS компаниясининг “Первый канал” учун 12 серияли фильми, “Жить дальше” деб номланади», — деди Эген.

Фильмни суратга олиш ишлари 1 феврал куни бошланади ва у Москва ва унинг атрофида олиб борилади.

Эген суратга олиш ишларини сентябрда якунлашни режалаштиряпти.

«Жить дальше» фильмида Брыльскидан ташқари россиялик машҳур актерлар Марат Башаров, Ирина Купченко, Владимир Епифанцев, Евгений Стеблов, Людмила Полякова ва Екатерина Васильевалар ҳам иштирок этишини айтди Эген.

Полшалик актриса бошқа машҳур актерлар сингари 12 сериянинг фақат биттасида суратга тушади.

«Барча юлдузлар фақат битта серияда қаҳрамон ролини ижро этади. Бош ролда ўйнаш учун қизни беш ойдан бери қидиряпмиз. У кўпчилик танимайдиган актриса бўлади», — деди Эген.

2012 йилнинг декабр ойида «Росбалт» ахборот агентлиги Россия киноси юлдузи Сергей Безруков қирғиз режиссери Руслан Машрапов филмида суратга тушишини ёзганди.

Бироқ актер бу маълумотни ўз сайтида рад этди.

Нурбек Эген ўзининг меҳнат муҳожирлари ҳақидаги «Пустой дом» филмидан сўнг кўпчиликка танилди.
the best essay writing service