Талас области: Қисман музлаган сой қишлоқни сувга бостириши мумкин

664

Талас областининг Копуро-Базар қишлоғидаги Қорақўл сойи 20 яқин уй ва кўприкни сув остида қолдириши мумкин. Маҳаллий яшовчилар қирғоққа қоплар ўрнатишган.

Сойнинг ўз ўранидан чиқиш хавфига Чат-Базар – Арал – Талды-Булак қишлоқларини улаб турувчи кўприк яқинида юзага келган бир километрлик муз сабаб бўлганини хабарлади Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг Талас области бўлими бошчиси Назгул Садимбекова.

«Кеча бизга Айдаралиев айил ўкмўту бошчисидан у ердаги сойда 20 уйни сув остида қолдириши мумкин бўлган муз тўплангани ҳақида маълумот келди», – деди Садимбекова.

Унга кўра, сой кўприкнинг икки тарафида музлаган.

ФҲМ бўҳрон ҳолатларни бошқариш бошқармаси мудири Муханбед Сваров Kloop.kg билан суҳбатда сойни муздан тозалаш учун экскаватор ва юк машинаси юборилганини хабар қилди.

«Ҳозирда техниканинг келиши ва тозалаш ишлари бошланиши кутиляпти. Бу кечаги совуқлар туфайли бўлди. Муз сой устини қоплаб олган, кутилаётган иссиқнинг келиши сойдаги сувни кўтарилишига ва у қирғоқдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин», – деди Сваров.

Талас район давлат маъмурияти бошчиси муовини Кубатбек Алапаев сўзларига кўра, музлаган ариқ Чат-Базар, Арал ва Талды-Булак қишлоқларини боғлаб турувчи ягона кўприкни синдириши мумкин.

«У ерда муз асосий устунга етай деб қолган, орасида 15 сантиметр жой қолди. Агар биз буни икки кунга бўлса ҳам қаровсиз қолдирсак, муз кўприкни қоплайли ва синдириб ташлайди», –деди у.

Маҳллий яшовчилар уйларга сув босишини олдини олиш мақсадида қирғоқни қоплар билан тўсганини қўшиб ўтди Алапаев.