Телебошловчининг ўғирланганлиги ҳақидаги иш ҳафта якунигача маҳкамага топширилади

373


Бишкекнинг Ленинский район суди жорий ҳафтанинг охиригача «Супер-Инфо» газетаси журналистлари тарафидан “ўйин” учун ўғирланиб кетилган Ижтимоий телерадиокорпорация журналисти Назира Айтбекова ишини қабул қилади. Мазкур иш бўйича тергов икки ойдан ошиқроқ давом этди.

Телебошловчи Айтбекова турмуш ўртоғи Искендер Шаршеев Kloop.kg билан суҳбатда “ўғирлаш” бўйича иш ҳафта сўнгигача Ленинский район судига топширилишини айтди.

«Бугун биз хотиним билан терговчининг олдига боргандик. Терговчи бизни сид тиббиёт экспертизаси хулосалари ва бир неча ҳужжатлар билан таништириб, ҳафтанинг охиригача иш маҳкамага топширилишини билдирди», — деди Шаршеев Kloop.kgга берган интервюсида.

Шаршеев тахминича, иш бўйича биринчи маҳкама январ охирида бошланади.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими ишнинг “шу кунларда” судга топширилишини тасдиқлади.

«Тергов якунига етди ва шу кунларда иш Ленинский район судига топширилади», — деди ўзини таништиришни истамаган матбуот хизмати ходими.

Атбекованинг ўғирланиши

«Супер-Инфо» журналистлари Биринчи ижтимоий телеканал телебошловчиси Назира Айтбековани “ўғирлаганлари” учун таъқиб қилиняпти — октябр ойида газета журналистллари уни “ҳазиллашиб” ўғирлаб кетишган.

Айтбекованинг айтишича, номаълум кишилар уни 30-октябрда тўппонча билан қўрқитиб ўғирлаб кетишган.

Айтбекова уни ўғирлаб, Сапаргүл исмли Россияда ватандошлари томонидан хўрланган қиз каби ич кийимигача ечинтириб, камерага олишганини айтиб, далиллашга ҳаракат қилди – Сапаргулни ушбу йилнинг баҳор ойларида чет эллик билан жинсий алоқа қилганлиги учун ватандошлари «жазолаб», ялонғоч ҳолда зўравонлик кўрсатиб, бу видеони интернетга жойлаштиришган.

Телебошловчининг айтишича, унга бир неча соатдан кейин кўзини очишни буюришганда у «Супер-инфо» газетасининг хабарчилари Бахиана Сатылгановани, Адилет Бектуровни ва Максат Кудайбердиевларни кўрган.

«Улар мени калака қилиб, хўрлаганларини видеога тушириб, ундан кейин бунинг бари «Тамаша-тор» рубрикаси учун эканини айтишди», – дейди бошловчи.

Ўша воқеадан кейин «Супер-инфо» газетаси вице-президенти Айсулуу Алимбекова нашриёт Ижтимоий телерадиокорпорацияда экстрасенслар шоусини олиб борадиган Айтбековани ўғирлашда гумон қилинаётган журналистларни ишдан бўшатганини айтганди.

«Биз ҳеч қачон ўз журналистларимизга қандай шароит бўлмасин, қаҳриқаттиқлик қилиш ҳуқуқини бермаганмиз. Бу сафар улар хизмат лавозимини суистеъмол қилди», — деганди Алимбекова.

Айтбековани ўғирлаган «Супер инфо» ходимлари журналистлар олдида ўз қилмишлари учун кечирим сўраб, бу иш буюртма асосида қилинмаганини айтишди.