Омбудсмен ўғли вафот этган пенсионер квартирасини ўзлаштирганликда гумонланяпти

395


«Ар-Намыс» партияси омбудсмен Турсунбек Акун ўғлини улар партияси аъзоси бўлган Зоя Виниченко вафотидан сўнг, пенсионер уйини ўзлаштириб олганликда айблаяпти. Акун бу иш омбудсмен сайлови олдидан уни “қорлаш” мақсадида очилганини айтяпти. Гумонланувчининг ўзи барча айбловларни рад этди.

Омбудсмен Турсунбек Акун ўғли Расул Турсунбек уулу Kloop.kgга берган интервюсида Виниченконинг ўзи ўз хоҳиши билан унга квартирасини васият қилиб қолдирганини айтди.

«У тириклигида ўзи менга бу уйни совға қилган. Унинг ўзи уйни сотиш таклифини қилган видеоматериал бор», – деди у.

Турсунбек уулу Kloop.kgга видео тасмани кўрсатмади.

Акуннинг фикрича, «Ар-Намыс» партияси вакиллари сайловларда ўзларининг партиядоши омбудсменлик лавозимни эгаллаши учун уни “қорлашяпти”.

«”Ар-Намыс”нинг баъзи аъзолари улар партияси вакили омбудсмен бўлишидан манфаатдор. Шунинг учун улар бу тариқа иш тутишяпти», – деб ҳисоблайди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси шунингдек Виниченко 80 ёшдан ошганини ва ўз ўлими билан вафот топганини қўшиб ўтди.

Омбудсменликка даъвогар «Ар-Намыс» партияси вакили Турсунбек Бакир уулу ёрдамчиси ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларини рад этди.

«Йўқ, аслида бундай эмас [...] Виниченко вафотидан сўнг квартира бир неча марта олиб сотилган, сотиб олувчилар орасида Расул ҳам бўлган. У пенсионер ҳақида қаердан билди? Ўз вақтида у аёл омбудсменга мурожаат қилган ва айтайлик, унинг ўғли бу системага қўшилган. Бироқ бунинг бари ҳозирча тахмин», – дейди у.

«Ар-Намыс» партиясининг яна бир аъзоси Дастан Бекешев депутат Бакир уулу ёрдамчиси сўзларини маъқуллади.

«Фикримча, у [омбудсмен] янглишяпти, уни ҳеч ким қораламоқчи эмас», – деди Бекешев.