Ўш вилоятининг Қорақулжа районида кўчки остида қолиб кетган КамАЗ юк машинаси чиқарилди. Ҳайдовчи ва йўловчилар машинадан аввалроқ чиқишга улгурганлар ва жабрланмаганлар. Юк машинасида олиб кетилаётган учта қўй ҳалок бўлган.
Қор кўчкиси 24 декабр куни соат 16:00 Мырзаке—Кара-Кулджа—Алайкуу участкасида кузатилган.
Кўчки туфайли йўлда кетаётган КамАЗ юк машинаси 500 куб метр қор остида қолиб кетган.
Ҳайдовчи Чынтемир Исаев ва унинг йўловчилари жароҳатланмаганини хабарлади Фавқулотда ҳолатлар министрлиги.
Кўчкидан сўнг уларнинг ўзлари қор остидан чиқиб кетишга эришганлар.
Қутқарувчилар машинани фақат тунги 23:00да чиқаришга муваффақ бўлганлар.
Бу пайтгача йўл барча транспорт учун ёпиқ бўлган.
Ўнлаб машиналар йўл очилгунгача тирбандликда қолиб кетган.
Қор остида қолиб кетган КамАЗ ортидаги учта қўй ҳалок бўлган, деб ёзлади ФҲМ расмий сайтида.
Ўш кунлик қаттиқ совуқдан сўнг бошланган ҳавонинг исиши мамлакат бўйлаб кўчкиларнинг кескинлашишига сабаб бўлди.
22 декабр куни Ўш областида кўчган 150 кубометр кўчки туфайли 15 ёшли икки қиз ҳалок бўлганди.