Телебошловчини ўйин туфайли олиб қочган ходимларни «Супер-Инфо» қайта ишга олди

699

Телебошловчи Назира Айтбековани “ўйин” учун олиб қочган «Супер-Инфо» газетаси журналистлари таҳририятга ишга қайтади.

«Супер-Инфо» газетаси вице президенти Айсулуу Алимбекованинг айтишича, таҳририят 31 октябр куни Бахиан Сатылганов ва Максат Орузумбетовларни ишдан бўшатиш ҳақидаги чақарган қарорини бекор қилган.

Мазкур икки журналист шов-шувга сабаб бўлган телебошловчи Назира Айтбекова утидан қилган “ҳазили” учун ишдан бўшатилганди.

Газета қарорини бекор қилиш сабаби Бишкекнинг №1 СИЗОси олдида журналистларни қўллаб ўтган митинг билан изоҳлаяпти.

«Бизнинг ходимларимиз ўлароқ, улар бизнинг ёрдамимизга умид қилишса бўлади, ва биз ҳам ўз ўрнида уларни жамиятнинг босимидан ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз», — деди Алимбекова Kloop.kg билан суҳбатда.

Газета вице президенти ҳозирда СИЗОда сақланаётган Сатылганова ҳомиладор эканини ва уни уйда «икки яшар боласи» кутаётганини билдирди.

«Супер-Инфо» газетаси ходимлари ўз ҳамкасбларини қўллаб 25 декабр куни СИЗО олдида митинг ўтказдилар.

«Супер-Инфо» журналистлари Биринчи ижтимоий телеканал телебошловчиси Назира Айтбековани “ўғирлаганлари” учун таъқиб қилиняпти — октябр ойида газета журналистллари уни “ҳазиллашиб” ўғирлаб кетишган.

Айтбекованинг айтишича, номаълум кишилар уни 30-октябрда тўппонча билан қўрқитиб ўғирлаб кетишган.

Айтбекова уни ўғирлаб, Сапаргүл исмли Россияда ватандошлари томонидан хўрланган қиз каби ич кийимигача ечинтириб, камерага олишганини айтиб, далиллашга ҳаракат қилди – Сапаргулни ушбу йилнинг баҳор ойларида чет эллик билан жинсий алоқа қилганлиги учун ватандошлари «жазолаб», ялонғоч ҳолда зўравонлик кўрсатиб, бу видеони интернетга жойлаштиришган.

Телебошловчининг айтишича, унга бир неча соатдан кейин кўзини очишни буюришганда у «Супер-инфо» газетасининг хабарчилари Бахиана Сатылгановани, Адилет Бектуровни ва Максат Кудайбердиевларни кўрган.

«Улар мени калака қилиб, хўрлаганларини видеога тушириб, ундан кейин бунинг бари «Тамаша-тор» рубрикаси учун эканини айтишди», – дейди бошловчи.

Ўша воқеадан кейин «Супер-инфо» газетаси вице-президенти Айсулуу Алимбекова нашриёт Ижтимоий телерадиокорпорацияда экстрасенслар шоусини олиб борадиган Айтбековани ўғирлашда гумон қилинаётган журналистларни ишдан бўшатганини айтганди.

«Биз ҳеч қачон ўз журналистларимизга қандай шароит бўлмасин, қаҳриқаттиқлик қилиш ҳуқуқини бермаганмиз. Бу сафар улар хизмат лавозимини суистеъмол қилди», — деганди Алимбекова.

Айтбековани ўғирлаган «Супер инфо» ходимлари журналистлар олдида ўз қилмишлари учун кечирим сўраб, бу иш буюртма асосида қилинмаганини айтишди.