Халқаро қизил ҳоч қўмитаси пойтахтнинг икки колониясида сил касалига чалинган қирғизистонлик маҳбуслар учун махсус тиббиёт марказини очади. Жазони ўташ давлат хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат бўйлаб мазкур касалган чалинган 300га яқин маҳбус бор.
Халқаро қизил ҳоч қўмитаси матбуот котиби Светлана Швачева Kloop.kg билан суҳбатда шифохоналар Бишкекнинг №27 ва №31 колонияларида 2013 йилнинг охиригача қуриб битказилишини айтди.
«Касалхоналарда иситиш қувурлари, сув ва силни даволаш учун замонавий ускуналар бўлади. Касаллар оғриғи юқмаслиги ва ҳолати янада оғирлашмаслиги учун улар бир-бирлари билан мулоқотда бўлолмайдилар, улар алоҳида-алоҳида хоналарга жойлаштириладилар», – деди Швачева.
Шунингдек у касалхоналар қурилиш ишлари 2013 йилнинг сўнгигача якунланишини қўшиб ўтди. Котибга кўра, айни пайтда №31 колония ҳудудида касалхона пойдевори қурулиши бошланган.
Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Александр Никсфорд шифохоналар очилиши сил билан оғриганлар сони камайишига хизмат қилишини айтади.
«Бу соғлом инсонларнинг оғримаслигига ёрдам қилади[...] ва бизнинг ишимизга ижобий ёрдам кўрсатади», – деди Никсдорф.
Унинг Kloop.kgга берган маълумотларига кўра, ҳозирда Қирғизистон қамоқхоналарида 10 мингга яқин маҳбус бор, ҳозирда улардан 338 нафари сил касалига чалинган.
Шунингдек Никсфорд йилига қанча маҳбус сил касалидан ўлиши ҳақидаги маълумотни беролмаслигини айтди.