Эгамбердиев Қирғизистон муфтийси этиб сайланди

878


Рахматулло ажы Эгембердиев 15 декабр куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси бошчиси этиб сайланди. Аввалроқ у президент Атамбаев маслаҳатчиси тарафидан бўлаётган “босим”дан шикоят қилганди.

Эгамбердиев 15 декабр куни Бишкекда ўтган қурултойда Қирғизистон муфтийси лавозимига сайланди.

Янги сайланган муфтий маслаҳатчиси Саясат ажы Жуманов қурултойнинг қонун доирасида ўтганини айтди.

«Барчаси демократик тамойилларга мос равишда ўтди. Одамлар ҳам, биз ҳам рози ҳалатда қолдик», — деди Жуманов Kloop.kg берган интервюсида.

Жорий йилнинг июл ойидан бери муфтий лавозимида вақтинчалик ишлаб келган Эгамбердиев учун Қирғизистон уламолар кенгашининг 35 вакилидан 25таси овоз берган.

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ажи Жалилов Қурултойда иштирок этмади.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси янги уставига кўра, муфтий беш йиллик муҳлатга сайланади.Аввалги қоида бўйича муфтий фақат тўрт йил қирғизистонлик мусулмонларга бошчилик қила оларди.