Ўзгендаги зилзила: қурбонлар йўқ

781


13 декабр куни Ўш областининг Ўзген районида 4—4,5 балл атрофида ер титраши қайд этилган. Фавқулотда ҳолатлар министрлиги маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ.

Ўш областининг Ўзген районидаги ер титрашини аҳоли маҳаллий вақтга кўра 9:52да сезган, деб хабар қилди Фавқулотда ҳолатлар министрлиги.

Зилзила ўчоғи Ўзген шаҳридан 30 чақирим узоқликдаги ғарбий-шарқида ёки Жалолобод областидан 55 километр узоқликдаги жанубий-шарқида бўлганлиги ёзилган ФҲМ сайтида.

Ўзгеннинг ўзида зилзила магнитураси 3 баллни ташкил қилган бўлса, Салам-Алик ва Мырзак қишлоқларида магнитура кучи 4 баллга етган.

ФҲМ хабарларига кўра, зилзила оқибатида қурбонлар бўлганлар ва вайронагарчиликлар кузатилмаган.

Жорий йилнинг 12 сентябр куни Қирғизистоннинг жанубида жойлашган Жалолобод областининг Кербен шаҳрида 4,6 балл миқдорида зилзила кузатилганди. Ўшанда ФҲМ зилзила оқибатида қурбонлар бўлганлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини хабар қилганди.

Бироқ, кейинчалик областнинг беш мактаблари деворларидаги эски ёриқлар кенгайгани ва янга дарзлар пайдо бўлгани аниқланганди.
Болалар жабрланган мактабларга қатнашни давом эттиришганди.