Иссиқкўл: Қишлоқ мактабидаги ёнғинда қурбонлар бўлмаган

593

17 декабр куни Иссиқкўл областининг Тон районида жойлашган Көк-Мойнок қишлоғидаги Көк-Мойнок-2 ўрта мактаби ёниб кетди. Яшовчилар мактаб биноси ичидаги ярим техникани олиб чиқишга улгурганлар. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Иссиқкўл области Фавқулотда ҳолатлар министрлиги бўлимининг навбатчиси Канатбек Толобердиев Көк -Мойнок-2 ўрта мактаби директори Светлана Нурзалиева министрлик бўлимига тунги соат учларда мактаб ёнаётганини хабар қилган.

Бу пайтда мактаб биноси ичида ҳеч ким бўлмаган.

Толобердиевнинг хабар қилишича, ҳодиса жойига икки ўт ўчириш машинаси юборилган.

«Ўт ўчирувчилар келишганда бутун мактабни аланга қоплаган бўлган. Ёнғинни соат еттида пасайтиришган ва саккизда бутунлай бартараф қилишган», – деди навбатчи хизмат ходими.

Ҳозирги маълумотларга кўра, ёнғин чиқишига мактаб ичида ўрнатилган иситиш печи сабаб бўлган.

Иссиқкўл области Тон районининг давлат маъмурияти акими Бакыт Рыспаев мактаб тахтадан қурилгани учун тез ёниб кул бўлганини айтди.

У ўқувчиларни бошқа бинода ўқувни давом эттираётганларини билдирди.

«Қишлоқда бўш бино бор. Биз у ерга қолган барча техникани кўчириб, у ерда муваққат мактаб очмоқчимиз», – деди Рыспаев.

Мактаб директори Светлана Нурзалиева ўт ўчирувчилар келишганда мактаб биносининг ярми куйиб бўлганини айтади.

«Балиқчидан келишгунгача, мактабимнинг ярми куйиб бўлганди. Қаттиқ шамол эсгани сабаб, аланга қаттиқ кучайди ва улар уни ўчириша олишмади», – деди Нурзалиева.

Шунингдек директор яшовчилар ҳужжатларнинг барчасини олиб чиқишга эришганини айтди.

Көк-Мойнок-2 ўрта мактаби 1970 йилда қурилган. Унда 92 ўқувчи ўқийди ва 12 ўқитувчи ишлайди.

Көк-Мойнок қишлоғида жами 3 мактаб бор.