Садирқулов иши: 26 ноябр куни ҳукм ўқилади

689

Ҳарбий маҳукама судяси Бакиев маъхмурияти собиқ бошчиси Медет Садирқулов ўлими юзасидан айбланувчиларга ҳукмни бугун ўқиб эшиттиради.

Суд ўтган маҳкамада Садирқулов иши бўйича айбланаётган Сдик Борубаевнинг сўнги сўзини тинглади.
«Ҳукмни енгиллаштиришингизни сўрайман», –деди Борубаев судда.

Қолган айбланувчилар сиёсатчи ўлимига ўзларининг алоқадор эканини бўйнига олишмади.

Аввалроқ Бакиев маъмуриятининг собиқ бошлиғи Медет Садирқулов ўлими юзасидан жиноий иш бўйича ҳукм эълон қилиш таржимон йўқлиги туфайли 22 ноябрга қолдирилганди.

Ўшанда Қамчи Қўлбоев жиноий гуруҳи аъзоси, Садирқулов иши бўйича айбланувчи Сидиқ Борбуев қирғиз тилидан рус тилига таржимоннинг йўқлиги сабабли ўзининг сўнгги сўзини айта олмади.

Борбуев сўнгги сўзини айтиши керак бўлган етти айбланувчининг охиргиси эди. Қолган судланувчилар сиёсатчининг ҳалок бўлиши юзасидан айбини тан олмади.

Борбуев аввал Садирқуловнинг ўлимига сабаб бўлган, деб тахминг қилинган автоҳалокатни саҳналаштирганликда гумон қилинмоқда.

Садирқулов лавозимидан бўшаганидан сўнг, 2009 йилнинг мартида ҳалок бўлган.
Аввал Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Садирқуловни Бишкек атрофидаги автоҳалокатда ҳалок бўлди, деб эълон қилишганди.

2010 йил революциясидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари автоҳалокатнинг саҳналаштирилганлиги, Садирқулов умрининг сўнгги йилларида муносабатлари жиддий ёмонлашган Давлат ҳимоя хизмати бошлиғи, собиқ президент Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиевнинг буйруғи билан ўлдирилганлиги ҳақидаги тахминни илгари сурди.