2013 йилда Соғликни сақлаш вазирлиги бюджети 500 миллион сомга камаяди

778


Соғликни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, келгуси йилда давлат уларнинг бюджетини қисқартиради. Молия вазирлиги буни муассасада ўтказилаётган ислохотлар билан изоҳлади.

Соғликни сақлаш вазирлиги молия сиёсати бўлими бошлиғи Назира Назарова вазирликнинг бюджети ўтган йилга нисбатан 20 фоизга қисқаришини хабар қилди.

У 2012 йили муассаса бюджети 2,5 млрд сом бўлганини, 2013 йилда эса Вазирлик бюджети 2 млрд сом бўлишини айтди.
Назарова, шунингдек, қисқартиришнинг сабаби муассасадаги ислохотлар эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Сил касалига қарши кураш хизматига маблағ ажратиш Мажбурий медицина хизмати жамғармасига (ММХЖ) ўтказилган. Бу 25 сил касалига қарши ташкилот. Улар билан ММХЖга Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун ажратилиши мўлжалланган 500 млн сом ҳам ўткизилди”, - деб қўшиб қўйди Назарова.

Шу билан бирга у 2012 йили муассасалари бюджети 13,3 млн сомга қисқартирилганини ҳам айтиб ўтди.

“Ўтган йилги қисқартиришлар унчалик аҳамиятли эмасди. Тахминан 62 млнга камайтиришмоқчи эди, амма биз иш жараёнида минтақаларга чиқиб, медицина хизматини амалга оширишимиз керак дедик”, - дейди Назарова.

Молия вазирлиги матбуот котиби Рахат Сулайманов касаллар сони камаётганлиги туфайли соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджети қисқаради, деб хабар берди.

“Статистика бўйича ҳар йили касаллар сони камаймоқда”, - дейди Сулайманов.

Унинг сўзларига кўра, бюджетнинг ҳимояланмаган моддаларининг маблағи қисқартирилади.

“Ҳимояланган моддаларга тегилмайди, барча вазирликлардаги ҳимояланмаган моддалар қисқартирилади. Ҳимояланган моддалар - маош, дори-дармонга ёрдам кабилар, ҳимояланмаган моддалар эса иш юзасидан сафарлар ва транспорт ҳаражатларидир”, - деб қўшиб қўйди Сулайманов.