«Коррупцияда» айбланаётган собиқ шаҳар мэри ва парламент депутати Наариман Тюлеев суд маҳкамаси сўнгигача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида қоладиган бўлди. Айбланувчи адвокати суд ҳукмини маҳкамада арз қилишини билдирган.
Ленинский туман суди коррупцияда айбланаётган Бишкек шаҳар собиқ мэри Нариман Тюлеевни маҳкама якунигача тергов изоляторида қолдиришга ҳукм қилди.
2012 йилнинг июн ойи охирларида қўлга олинган сиёсатчи қарийб беш ойдан зиёд Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланмоқда.
Коррупцияда айбланаётган депутат адвокати Султан Баратов 30 ноябр куни бошланувчи маҳкама бошидаёқ унинг ҳимояси остидаги шахсни озод қилишни сўрашини айтди.
Тюлеевни қамоқда ушлаб туриш атрофидаги баҳслар унинг адвокати ноябр ойи ўртасида депутатни тергов изоляторида сақлаш муддати якунланиши сабаб қўйиб юборилишини айтганларидан сўнг бошланганди.
Адвокатларга кўра, 14 ноябрдан 15 ноябрга ўтар кечаси қамоқдан озод қилиниши керак бўлган сиёсатчини Бош прокуратура ҳеч бир сабабсиз қўйиб юбормаган.
Тюлеевнинг қўлга олиниши
Бош прокуратура депутат Тюлеевни жорий йилнинг июн ойи охирида қўлга олганди. Бундан тўрт кун ўтиб Первомай туман суди уни МХДҚ тергов изоляторига киргизишга қарор қилганди.
Депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Унга қарши икки жиноий иш қўзғатилган.
Биринчи иш бўйича депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Бош прокуратурага кўра, у 200 дона Хитой автобусларини бозор нархидан юқори баҳода сотиб олган.
Иккинчи иш бўйича эса Тюлеев Бишкекнинг Шопоков кўчасидаги болалар боғчаси биносини «ноқонуний» равишда сотганликда гумонланяпти.
Депутатнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни радд этиб келади. Унинг тарафдорлари эса унга қарши қўзғатилган жиноий ишларни сиёсий буюртма қатори баҳолаб келишади.