“Ата-Мекен” депутатларини талон-тарожлик айби билан таъқиб этиш тўхтатилди

641


ИИВ “Ата-Мекен” партияси депутатларини 2012 йил тўнтаришидан сўнгги талон-тарожликда гумон қилиниши тасдиқланмади, деган хулосага келди. Атамекенчиларни биринчи бўлиб айблаган “Республика” партияси бу ҳукмнинг бунчалик тез чиқарилишидан ҳайрон.

Ички ишлар вазирлиги 14 ноябрда маҳкум Абдулла Юсуповнинг “Ата-Мекен” депутатларини айбловчи кўрсатмалари тасдиқланмади, деб эълон қилди.

“Юсупов кўрсатмаси бўйича ўткизилган текширувлар натижасида Жогорку Кенеш депутатларининг 2010 йил воқеалари вақтидаги талон-тарожликка алоқадорлиги тасдиқланмади”, - дейди ИИВ матбуот котиби Kloop.kgга интервьюсида.

“Ата-Мекен” раҳнамоси Омурбек Текебаев ҳам кирган депутатлар гуруҳига қарши текшириш ишлари тўхтатилди.

ИИВ бош тергов бошқармаси бошлиғи матбуот анжуманида тергов давомида 246 киши сўроқ қилинганини айтди.

Гумон қилинганлардан бири “Ата-Мекен” депутати Туратбек Мадилбеков тўхтатилган ишни унинг партиясига нисбатан “қора тамға” деб атади.

“Биз буни Жогорку Кенгашнинг бошқа партиясидаги айрим депутатларнинг тил бириктирганидир. Ҳозирча биз уларнинг номларини атамаймиз. Улар Юсупов билан тил бириктирган ҳолда, “Ата-Мекен”га қарши қора тамғани айнан ташкиллаштирган”, - дейди Мадилбеков Kloop.kg журналистига.
“Республика” рози эмас
Ўз навбатида, атамекенчиларни биринчи бўлиб айблаган “Республика” партияси ИИВнинг бунчалик тез қарор чиқарганидан лол.
“Юсуповнинг кўрсатмалари шунчалик тез муддатда тасдиқланмагани ҳайрон қоларли ҳол, албатта” - дейди “Республика” партияси аъзоси ва собиқ депутат Алтинай Омурбекова Kloop.kgга интервьюсида.

У маҳкум Юсуповнинг кўрсатмаларига ишонишга мойил эканини эълон қилди.

“Мен ҳозир ҳа, уларни алоқадор деб ҳисоблайман, дейишим қийин, аммо бунда қандайдир ҳақиқат борга ўхшаяпти. Бу менинг субъектив фикрим. Кўрамиз, бош назорат органи нима деркин”, - деб қўшиб қўйди Омурбекова.

Депутат назарда тутган Бош прокуратура билан уланишнинг иложи бўлмади.

2010 йилги Давлат тўнтаришидан кейинги талон-тарожликда депутатлар Омурбек Текебаев, Райкан Тологонов, Болот Шер ва Туратбек Мадылбеков айбланган.

“Республика” партияси Юсуповнинг кўрсатмаларини атмекенчилар уларнинг раҳнамоси, собиқ бош вазир Омурбек Бабановни коррупцияда айблаганларидан кейин қўллаб чиққан.