«Джеруй» кони давлатга 100 млн доллар фойда келтиради

686


Талас вилоятидаги «Джеруй» олтин кони келгуси икки ой ичида конкурсга қўйилади. Олтин қазиш бошланганда давлат ҳисобига кондан 100 миллион доллар фойда келиб туради.

Бош вазир Жанторо Сатибалдиев 17 ноябр куни Талас вилоятига қилган сафари чоғида «Джеруй»га ташриф буюрди.

Геология ва қазилма бойликлар давлат агентлиги бошчиси Ишимбай Чунуев кон икки ой ичида танловга қўйилишини айтди.
Танлов ғолиби конни қазиш ҳуқуқига эга бўлади.

««Джеруй» олтин конидан олишимиз мумкин бўлган фойда шунга баробарки, биз ундан йилига 100 миллион доллар фойда олишни режалаштиряпмиз. Биз сармоядорларни макссимал даражада қўллов кўрсатилишига ва шаффоф иш олиб борилишига ишонтирдик», — дея Бош вазир Сатибалдиев сўзларидан иқтибос келтиради «КирТАГ» ахборот агентлиги.

Кон қазилиб боргач ундаги давлат даромади кўпайиб боради.

«Джеруй» — Талас вилоятидаги олтин кони. Ундаги бойликлар миқдори 80-96 тонна олтин ва 10-13 тонна кумуш миқдорида баҳоланади.