Олий суд депутатлар маошини ошкор қилиш ёки қилмасликни ҳал қилади

626

Парламент ҳуқуқ бўлими Олий судга депутатлар маошини очиқлаш ёки уни ошкор қилмасликни сўраб мурожаат қилган.
«Охир-оқибат бу масалани ечиш ва бунга нуқта қўйиш мақсадида Олий судга мурожаат қилдик», —деди Жогорку Кенешнинг суддаги вакили Эрнис Бакиев.

Парламент вакили аввалгидай депутатлар маоши ҳақидаги маълумот бу фақат хизмат учун очиқлани мумкинлигини ва омма учун ошкор этилмаслини даъво қилмоқда.

Бироқ Бакиев Жогорку Кенеш ишлари бошқармаси депутатлар розилиги ёки Олий суд қарорига кўра бу маълумотларни ошкор қилишга тайёр эканини билдирди.

«Агар бу маълумот хизмат маълумоти деб тан олинган бўлса, биз уни ошкор қила олмаймиз, бироқ суд ошкор қилишга ҳукм қилган бўлса, биз албатта бу маълумотларни ошкор қилишга тайёрмиз», — деди парламент вакили.

«Прецедент» ҳамкорлик гуруҳи бошчиси Нурбек Токтакунов ҳар бешала фракциялар депутатлари ўз маошларини яширмаслигини айтади.

«Хоссатан СДПК депутатлари. Депутат Равшан Жээнбеков. «Ар-Намыс» дан Токон Мамытов. «Ата-Журт» вакиллари ҳам ўз маошлари миқдорини яширишмайди. Барча партиялар вакиллари яширишмайди», —дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.