Республика штабидан 3-декабрда коронавируснинг янги 420 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳри — 179;
- Чуй вилояти — 112;
- Иссиқкўл — 35;
- Ўш вилояти — 26;
- Жалолобод вилояти — 15;
- Баткен вилояти — 28;
- Ўш шаҳри — 8;
- Талас вилояти — 13;
- Норин вилояти — 4.
Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 73 933га етди. Бундан ташқари, сўнги суткада олиб борилган ПЧР таҳлилларнинг сони — 3 665.
Шунингдек, сўнгги суткада 400 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 99, Жалолобод вилоятида — 50, Ўш вилоятида — 21, Ўш шаҳрида — 55, Баткен вилоятида — 37, Чуй вилоятида — 86, Иссиқкўл вилоятида — 35, Норин вилоятида — 12, Талас вилоятида — 5 бемор соғайди.
Республика бўйича 65 589 бемор касалликни енгди. Шифохоналарда 2 689 бемор, уй шароитида 3 570 киши даволанмоқда.
Шунингдек, охирги суткада Бишкек шаҳридан — уч ва Ўш вилоятидан — бир COVID-19ни юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан умумий 1 281 киши оламдан ўтди — бу статистикага коронавирус инфекцияси ва касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар кирган.
18-августда COVID-19дан вафот этган беморлар сони 1 498га етган, бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирган.