Ўмурбек Текебаев: Таклиф қилинган тизим Акаев, Бакиевникидан ҳам ўтади

296

«Ата Мекен» партиясининг лидери, Жогорку Кенеш депутати Ўмурбек Текебаев «Азаттык»нинг жонли эфирида ўлкадаги вазият ҳақида фикрини билдирди. Текебаев ҳозирги конституциявий реформани танқид қилиб, Қирғизистонда президентлик бошқарув ўрнатилса, ўлка ортга қайтишини билдирди. Бундан ташқари, депутат Садир Жапаровнинг унинг номига айтган айбловлари учун жавоб қайтарди.

«Ата Мекен»дан президентлик сайловига қатнашган номзодлар

Текебаев собиқ депутат Садик Шер-Нияз президентлик сайловидан номзодини қайтариб олиши унинг ўзини қарори бўлганини билдирди. Шер-Нияз президентлик сайловида Садир Жапаровни қўллашини билдирган.

«Биринчидан биз президентлик сайловида аниқ Садир Жапаровга қарши ишлаганимиз йўқ. Биз биринчи навбатда ўзимизнинг ғоямиз, тизимимиз учун ишлаяпмиз. Шу сабаб Садик Шер-Нияз ўзининг ташаббуси билан президентлик сайловига қатнашган. Қатнашишнинг мақсади: парламентлик бошқарув тизимини қўллаш, эски, авторитар, президентлик бошқарув тизимига қайтиб келишига қарши туришини билдириб, сайловга қатнашган. Бу курашишнинг бир формаси, бир марта айтган», — деди Текебаев.

Лекин Текебаев президентликка номзодлар орасида «Ата Мекен»нинг собиқ олти аъзоси борлигини билдирди. Шунингдек, номзодларнинг орасида «Ата Мекен» фракциясининг депутати Канибек Иманалиев ҳам бор.

Садир Жапаров билан учрашув ҳақида

«Ата Мекен»нинг лидери октябрда бўлган сиёсий инқироз вақтида Садир Жапаров билан беш марта учрашганини билдирди. Учрашувларга МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев ҳам қатнашган. Текебаевнинг айтишича, Жапаров ва Ташиев уларнинг ташаббусларини қўллаб беришни сўрашган.

«Мен “қўллаб бераман” деб ваъда берганман, қўллаб келяпман. Бироқ ҳар бир учрашувнинг бошида ва охирида айтаман: “агар сизлар эски ҳукумат тизимини олиб келамиз демасангиз, авторитар шахсий ҳукумат системасини ўрнатамиз демасангиз” унда мен қўллайман. “Агар Конституциянинг шундай лойиҳасини олиб чиқсангиз — мен биринчилардан бўлиб қарши бўламан” деб айтганман», — деди Текебаев.

Шунингдек Текебаев «Садир Жапаров қўллаётган Конституцияга қарши» бўлганини такрорлаб, Бош қонуннинг янги лойиҳаси «эски тизимни тиклашини» айтди.

«Бу таклиф қилинган тизим Акаев, Бакиевникидан ҳам ўтади. Чексиз, назоратсиз, ўзбилармон ҳукумат тизимини ўрнатади. Бу тизим нима билан тугашини тўрт президентнинг тақдирини кўрсатди», — деди Текебаев.

Парламентаризм ва президентлик бошқарув ҳақида

Сиёсатчи парламентлик ва президентлик бошқарув системаларининг фарқини ҳам айтди — парламентлик бошқарувда ўлка учун тайинланган премьер-министр жавобгарликни олади. Премьер-министр Жогорку Кенеш депутатлари олдида жавоб бериб, улар томонидан ишдан бўшатилади.

Президентлик бошқарувида эса давлат раҳбари «ҳеч кимни олдида жавоб бермайди».

«Фарқи шу бўлса икки ҳам тенг бир одам. Иккисининг қўлига ҳам тенг чексиз ҳукумат берилади — премьер-министрни парламент назорат қилади. Премьер-министрнинг олдидаги куч органлари: милицияси, МХДҚси, молия полициясига парламент назорати бор. Агар парламент назорати бўлмаса — улар инсон ҳуқуқларини поймол қилиб, ўзбилармонлик режимни Қирғизистонда ўрнатади. Мен Садир Жапаров ва унинг яқинларига айтаман: “чексиз ҳукуматни сизлар эплай олмайсизлар! Сизлар эмас, сизлардан олдингилар ҳам эплай олмаган, сизлардан кейингилар ҳам эплай олмайди”. Бу йўл бизни 30 йилга ортга тортади», — деди Текебаев.

Шунингдек Текебаев Қирғизистонда ҳақиқий парламентаризм ўрнатиш учун «камида уч парламент цикли» ўтиши кераклигини таъкидлади.

«Мен 2010-йили айтганман: “Тоза парламент сайлови бўлиши учун камида 3 парламент цикли ўтиши керак. Бу 15 йил [вақт талаб қилади]”. [...] 2025-йилдан кейин бизда “сиёсатчиларнинг янги авлоди янги сиёсий маданият олиб келади” деб биз йўл харитасини тузганмиз», — деб тушунтирди Текебаев.

1 миллион доллар ҳақида

Садир Жапаров «7-канал»га берган интервьюсида Текебаев россиялик бизнесмен Леонид Маевскийдан 1 миллион доллар пора олган деган маълумот тарқалган. Текебаев эса буни «ёлғон» деган.

«Садир Жапаров бугун премьер-министр, унинг сўзини халқ эшитади. Унинг дўстлари давлат, парламент, МХДҚ, милиция раҳбарлари бўлиб ишламоқда. Ўзи айтгандай, “бугунги судлар ҳукуматнинг кўзига қараб турибди”. Унинг фикри судга тўғридан-тўғри буйруқ қатори қабул қилинади. Шуни билиб туриб, ёлғон билан “мен исботлайман” деганини халқ олдида судга кўрсатма берган деб ҳисоблайман», — деди Текебаев.

2017-йилнинг февралида Текебаев ва унинг партиядоши Дуйшўнкул Чотонов қамоққа олинган. Сиёсатчилар 2010-йили «Мегаком» уяли операторини бошқаришга рухсат олиб бериш учун рус тадбиркори Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олган деб айбланишган.

Текебаев билан Чотонов 2017-йили коррупция ва таҳдид бўйича айбдор деб топилган. Кўплаган сиёсатчилар ва жамоат фаоллари Текебаев ва Чотоновга нисбатан «сиёсий таъқиб» бўлганини айтишган — Текебаев раҳбарлик қилган «Ата Мекен» партияси собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан қарама-қарши бўлган.

Ҳукуматга собиқ президент Сооронбай Жээнбеков келгандан кейин Олий суд Текебаев ва Чотоновнинг ҳукмини бекор қилиб, қайта кўриб чиқишга юборган.

«Халқ сайласа Жапаровни тан олишимиз керак»

Суҳбат охирида Текебаев агар халқ Садир Жапаровни президент қилиб сайласа уни тан олиш кераклигини айтди.

«Яхшими-ёмонми агар халқ сайласа Жапаровни тан олишимиз керак — у реал куч, реал қирғиз ҳукумати бўлади. Агар халқ сайласа. [...] Жапаров жаноблари агар сайланиб қолса, биринчидан ўзининг буюк миссиясига лойиқ бўлишга ҳаракат қилишини сўрар эдим. Иккинчидан бир компромисли йўлни топишимиз керак — эски ҳукумтани реставрация қилиш яхшиликка олиб келмайди», — деди Текебаев.

Муаллиф: Айнура Султанова