Жарроҳ Мамбет Мамакеевга «Гиннеc»нинг дипломи топширилди

292
Жарроҳ Мамбет Мамакеев

Қирғизистонлик жарроҳ, жамоат арбоби Мамбет Мамакеев дунёда ўз касби бўйича энг узоқ ишлаган мутахассис деб топилиб, 2020 йилнинг 29 февралида «Гиннес» рекордлар китобига кирган. Унинг жарроҳлик карьераси 67 йил 181 кунни ташкил қилди.

Дунёдаги пандемия шароити сабаб дипломни топшириш кечиктирилган. «Гиннес» рекордлар китобининг вакиллари ўзлари топшириш учун вазият барқарорлашишини кутишган. Хирургнинг дипломи 2 декабрда экспресс почта орқали юборилган.

Мамбет Мамакеев 1927 йили 1 октябрда Иссиқкўл вилоятига қарашли Ак-Суу туманидаги Кереге-Таш қишлоғида туғилган. КММАга 1946 йили топширган. Иш тажрибасида 30 мингга яқин операция қилган.

Қирғизистоннинг Миллий хирургия марказининг фахрий директори қатори ҳозир ҳам ишини давом эттирмоқда. Бу марказга жарроҳнинг номи берилган.