Республика штаби 2-декабрда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Улардан бири Ўш вилоятида, иккинчиси эса Бишкекда вафот этди.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда CОВИД-19 юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 1277 нафарг етди.
Шунингдек охирги суткада коронавируснинг янги 335 ҳолати қайд этилган.
- Чуй вилояти - 107;
- Бишкек - 84;
- Ўш вилояти - 35;
- Ўш - 28;
- Иссиқкўл вилояти - 25;
- Боткен вилояти - 22;
- Жалолобод вилояти - 17;
- Норин вилояти - 15;
- Талас вилояти - 2.
Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 73513 нафарга етган.
Шу билан бирга охирги суткада коронавирусдан 478 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди — уларнинг орасида 15 нафар тиббиёт ходими бор.
Тиббий ходимлар орасида COVID-19 инфекциясининг янги 12 ҳолати аниқланди.
Жами бўлиб шифокорлар орасида коронавирус юқтириш ҳолати 3932га етди, уланинг 3623 нафари тузалди.
2 декабрга келиб 2651 нафар бемор касалхоналарда коронавирусдан даволанмоқда, уларнинг 119 нафар оғир аҳволда.