Конституциявий палата референдум ўтказишнинг қонунийлигини кўриб чиқмоқда

394
Конституциявий палатанинг судьялари

Олий суднинг Конституциявий палатасининг судьялари «Реформа» сиёсий партиясини ва фаолларни парламент сайловини жилдириш ва конституциявий ислоҳот олиб бориш қонун қоидаларига зид деган аризасини кўриб чиқмоқда. Ариза ёзганлар бу қоидалар Конституциянинг бир нечта моддаларига қарши бўлади деб ҳисоблашади.

«Реформа» сиёсий партиясининг лидери Клара Сооронкулова парламент сайловини муддатини жилдириш ва ҳозир конституциявий ислоҳот олиб бориш қонунга қарши бўлишини тушунтириб берди.

 

Шунингдек у Конституциявий палата адолатли қарор қабул қилади деб ишонишини журналистларга билдирди.

 

Конституцияни янги лойиҳасининг тарихи

Ўлкада конституциявий реформа олиб бориш — Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясини сайлов дастурида ёзилган. Сиёсий инқироз бошланиб, Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан озодликка чиқиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлгандан бошлаб реформа керак деб айта бошлаган. Унинг айтишича, Қирғизистон президентлик давлат бўлиши керак.

Жапаровнинг ташаббуси билан парламент сайлови номаълум муддатга жилдирилиб, конституциявий ислоҳотлар бошланган. Жапаров парламент сайловини жилдирилишини «вазиятни барқарорлаштириш ва халқни сайлов жараёнларига бўлган ишончини ошириш» учун керак деб оқланган. Юристлар Жапаров Конституцияни бузди ва Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан инқироз томон туртмоқда деб айтишган.

Конституциянинг янги лойиҳаси 17 ноябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўрмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишди.

Бир гуруҳ сиёсатчилар лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.

Бошқа сиёсатчилар эса Жапаров юристларнинг тутқунида қолди деб ҳисоблашади. Шунингдек, президентлик бошқарув формаси, давлатнинг асосий органи қатори халқ қурултойи ва бошқа бир гуруҳ идеялар ҳужжатда Жапаров озодликка чиққандан кейин қилган билдирувларида ҳам айтилган.

Депутат Канат Исаев эса лойиҳанинг муаллифи Садир Жапаров эканини очиқ билдирган, бироқ лойиҳанинг муаллифларини расмий рўйхатида унинг фамилияси йўқ.

Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси Акилбек Жапаров лойиҳани ишлаб чиқишга Президент аппарати қатнашиб, бу ҳолатда президентнинг ваколатларини ва премьер-министр Садир Жапаровнинг ғояларини ҳам ҳисобга олинганини тасдиқлаган. Бу амалдаги Конституцияни бузилиши бўлиб ҳисобланади.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Бош қонуннинг вариантига тузатиш киритиш учун президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов [Садир Жапаровнинг тарафдори ва «Ата-Журт»даги партиядоши, Жапаров ва МХДҚнинг амалдаги раҳбари Камчибек Ташиев билан биргаликда ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракати учун судланган] Конституциявий кенгаш тузган.

Конституциявий кенгашнинг таркибида 89 киши бор. Уларнинг орасидан кўпи Садир Жапаровнинг ғояларини қўллаган тарафдорлари, Конституциянинг янги версиясини ташаббусчилари, ҳамда Манасшунос, қирғизларнинг маънавий ва илм-фан бўйича мутахассислари. Кенгашнинг таркибига лойиҳага қарши бўлган бирорта ҳам оппонент йўқ.