Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди,шунингдек коронавируснинг янги 335 ҳолати аниқланди

Республика штаби 2-декабрда  Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Улардан бири Ўш вилоятида, иккинчиси эса Бишкекда вафот этди.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда  CОВИД-19  юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 1277 нафарг етди.

Шунингдек охирги суткада коронавируснинг янги 335 ҳолати қайд этилган.

  • Чуй вилояти - 107;
  • Бишкек - 84;
  • Ўш вилояти - 35;
  • Ўш - 28;
  • Иссиқкўл вилояти - 25;
  • Боткен вилояти - 22;
  • Жалолобод вилояти - 17;
  • Норин вилояти - 15;
  • Талас вилояти - 2.

Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони  73513 нафарга етган.

Шу билан бирга охирги суткада  коронавирусдан 478 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди — уларнинг орасида 15 нафар тиббиёт ходими бор.

Тиббий ходимлар орасида COVID-19 инфекциясининг янги 12 ҳолати аниқланди.

Жами бўлиб шифокорлар орасида коронавирус юқтириш ҳолати 3932га етди, уланинг 3623 нафари тузалди.

2 декабрга келиб  2651 нафар бемор касалхоналарда коронавирусдан даволанмоқда, уларнинг 119 нафар оғир аҳволда.