Ҳуқуқ ҳимоячилари президентликка номзод 9 одам устидан МСКга шикоят қилди

«Демократия ва фуқаровий жамият учун коалицияси» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти президентлик сайловига отланган 9 номзод устидан МСКга ариза юборди. Уларнинг орасида Адахан Мадумаров, Канатбек Исаев, Клара Сооронкулова, Токтайим Умўталиева, Бектур Асанов, Канибек Иманалиев, Равшан Жээнбеков, Садик-Шер-Нияз ва Бакитбек Жумагулов бор.

Ҳуқуқ ҳимоячилар номзодлар сайлов қонунларини бузишди деб ҳисоблайди.

Ноқонуний ташвиқот

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг даъво аризасида президентликка номзод Адахан Мадумаров 7 ноябрда Москва шаҳрида муҳожирлар ва ОАВлари вакиллари иштирокида ноқонуний ташвиқот олиб борган деб ёзилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай учрашув сайлов қонунини бузиш бўлиб саналади, шу сабаб МСК номзодни жавобгарликка тортиши керак деб ҳисоблайди.

Мадумаровнинг Москвадаги учрашувига бу вақтгача Бош прокуратура ҳам реакция қилган. Бош прокуратура МСКга учрашув видеосини жўнатиб, унда ташвиқот белгилари борлигини таъкидлаган.

Бироқ Мадумаров Бош прокуратуранинг айбловларидан норози. У назорат органининг бундай қарорига Мадумаровни сайлов жараёнидан четлатишни истаган Садир Жапаров тасир қилиши мумкин деб ҳисоблайди.

«Россияда қирғизистонликлар билан учрашувида ташвиқот ишларини олиб борган» деган баҳона билан мени президентлик сайловидан олишингизни мен сизни ўзингизга ишонмаганингиз деб тушундим. Бу йўл билан сиз энг яхши рақибларингиздан қутилишга ҳаракат қиляпсиз. Сизни ғалабадан гумон қилишингиздан — бу яхши. Премьер-министрлик хизматини ва ноқонуний президент вазифасини бажарган қисқа вақт ичида бизни шўрлик халқимиз учун қанча азоб олиб келганингизни тушуна бошлаганингизни ўз яхши», — деб билдирган Мадумаров Жапаровга.

Шунингдек у Жапаровнинг ҳудудларга бўлган иш сафарларида ҳам ноқонуний ташвиқот ишлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Сиз ҳудудларни айланиб, иқтисодий, ижтимоий ва ҳудудий муаммоларни ҳал қилишга ваъда бериб, парламент ва президентлик сайлови қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги дастурингизни таклиф қилмадингизми», — деб билдирган Мадумаров.

Номзодларга нисбатан сайловчиларнинг негатив муносабатини пайдо қилиш

Ҳуқуқ ҳимоячилари даъвосида белгиланган сайлов қонунларини бузишнинг яна бир ҳолати — бу президентликка номзодларнинг 24 ноябрдаги матбуот анжуманида айтган сўзларига боғлиқ. Унда Клара Сооронкулова, Токтайим Умўталиева, Садик-Шер-Нияз, Канибек Иманалиев, Бектур Асанов, Кубаничбек Токтосунов ва Бактибек Жумабеков Садир Жапаров томонидан қонунбузарлик бўлаётганини айтишган.

Матбуот анжуманининг иштирокчиси ва президентликка номзод Клара Сооронкулова Садир Жапаров сайлов қонунларини қўпол бузиб, ваколатларидан ноқонуний агитация олиб боришда фойдаланмоқда деб билдирган.

«У барча ҳудудларни агитация майдони қатори фойдаланиб, айланиб чиқишга улгурди. Сайловга оддий фуқаро бўлиб қатнашаман деб ваъда берган. Кечаги суҳбатида барча сиёсий қарорлар Жапаровнинг аралашуви билан қабул қилинаётгани маълум бўлди. Сайловни адолатли ва тоза ўтиши гумон бўлмоқда», — деб билдирган Сооронкулова.

У Жапаров томонидан қонун олдида ҳамма бир хил деган принцип оёқ остида қолмоқда ва навбатсиз президентлик сайлови навбатдаги ифлос, адолатсиз компанияга айланиб қолиши мумкин деб ҳисоблайди.

Президентликка номзод конференциянинг асосий иштирокчиси Канибек Иманалиев бўлса, номзод Жапаров олий маълумотга эга бўлмаган давлат раҳбари хизматида ишлай олмайди деб таъкидлаган.

«Садир Жапаров президент бўлса, у сўнгги юз йилдаги Қирғизистоннинг энг саводсиз давлат раҳбари бўлади. У жисмоний тарбия институтини сиртдан тамомлаган», — деди Иманалиев.

«Демократия учун коалиция» ташкилоти ўз фикрларини айтган номзодлар медиаларни сиёсий рақиблари ҳақида ёмон сўзларни айтишда фойдаланмаслиги керак. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, бу сайловчиларнинг фикрига таъсир қилиши мумкин.

”Президентлик сайлови ҳақидаги” Конституциявий қонунга кўра, номзод эфир вақтидан ва матбуот воситаларидан агитация учун берилган телевидение майдонларини номзод ёки сиёсий партияга нисбатан сайловчининг салбий фикрини яратиш учун фойдаланиши тақиқланган”, — деб белгиланган даъво аризасида.

Номзод Канибек Иманалиев ҳуқуқ ҳимоячиларининг сайлов қонуни бузилди деган айбловларига қўшилмайди. 24.kgга берган интервьюсида у «Демократия учун коалиция»си «ҳукумат вакилларига хизмат қилмоқда» деб билдирди.

«Бу ташкилот энди инсон ҳуқуқлари ва умум демократик қадриятларни ҳимоя қилмайди [...] Бу қонун бузиш эмас. Биз ҳозирча расмий турда номзод бўлмаганимиз учун муддатидан олдин ташвиқот ишларини қилмаганмиз. Ҳозир имзо йиғилмоқда, ҳозирча бизни рўйхатга олмаган», — деди Иманалиев.

«Коалиция»нинг раҳбари Эрик Ирискулбеков жавоб қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиларининг мурожаатида холис бўлмаган муносабат бўлмаганини таъкидлади. Унинг айтишича, номзодлар томонидан қонунбузарлик бўлган-бўлмаганини МСК аниқлай олади.

«Агар МСК матбуот анжуманида яширин ташвиқот элементларини аниқламаса, у шикоятимизни қаноатлантирмаслиги мумкин. Биз фақат МСКдан эътибор қаратишни ва тушунтирма беришни сўраяпмиз», — деди Ирискулбеков.

Президентлик сайлови

2021 йилнинг 10 январида Қирғизистонда навбатсиз президентлик сайлови бўлиб ўтади. МСКга 60дан ортиқ номзод ариза бериб, бироқ айримлари сайловга қатнашишдан бош тортган.

Президентликка номзодлар орасида Садир Жапаров ҳам бор. У 14 ноябрда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министрлик ваколатларини топширган.

Жапаров бир ой вақт ичида иш сафари билан Қирғизистоннинг барча ҳудудларини айланди. Ҳар бир вилоятда Жапаров маҳаллий халқ билан учрашувлар ўтказди. Бу учрашувларга юзлаб одамлар келиб, бу ерда санитар-эпидемиологик меъёрлар сақланган эмас.

Жапаровнинг ҳудудларга саёҳати норасмий сайлов агитацияси каби ҳисобланмоқда. Маҳаллий яшовчилар билан бўлган ҳар бир учрашувда Жапаров уларнинг турмушини яхшилашга, чегара муаммоларини ҳал қилишга ваъда берган.