Чингиз Айдарбеков президентнинг кенгашчиси хизматидан бўшатилди

395

Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) собиқ раҳбари Чингиз Айдарбеков ўз аризаси бўйича президент маслаҳатчиси вазифасидан бўшатилди. Тегишли фармонга президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов 1-декабрда қўл қўйди.

Айдарбеков 22-октябрда ўша вақтда президент вазифасини бажараётган Садир Жапаровнинг стратегик ташқи сиёсат ва инвестициявий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб тайинланган.

«Бу қарор Чингиз Айдарбековнинг давлат ва дипломатик хизматидаги катта тажрибаси ва олдин эгаллаган лавозимларида эришган натижаларни ҳисобга олиб қабул қилинди», — деб айтилган унинг тайинланиши ҳақидаги мақолада.

Унда президент аппарати давлат хизматига  профессионал ёшларни жалб қилиб, кадрлар таркибини ёшартиришни билдирган.

Чингиз Айдарбеков 2018-йилнинг октябридан бери ТИВнинг раҳбари бўлиб ишлаган, 2020-йилнинг октябрида унинг ўрнига Руслан Казакбаев тайинланган.

Айдарбеков 1998-йили Қирғизистоннинг халқаро университетини тугатган, хизмат йўлини қирғиз ТИВнинг МДҲ бошқармасида атташе хизматидан бошлаган. Бу бошқармада у бўлим раҳбари лавозимигача етиб, 2008-йилгача ишлаган.

У 2011-йили президент аппаратида, 2012-йилдан 2016-йилгача Жогорку Кенеш аппаратида ишлаган. 2016-йили Қирғизистоннинг Япониядаги элчиси лавозимига тайинланган.