АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон араб мамлакатларидаги Америкага қарши оммавий чиқишлар ва Бенгазидаги Америка элчисининг ўлими учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.
«Мен 11-сентябрда бўлиб ўтган воқеа учун жавобгарликни бўйнимга оламан (2012 –йили Ливияда Америка элчиси Кристофер Стивенс ва уч нафар америкалик ҳалок бўлган эди) — деди Клинтон Си-эн-эн телеканалига берган интервьюсида.
У , нотўғри сиёсий ҳукм юритишдан қочишни истамаслигини қўшимча қилди ва АҚШнинг димпломатик миссияси хавфсизлиги учун Оқ уй эмас, балки Давлат департаменти жавоб беришини таъкидлади.
«Мен бутун дунё бўйича Давлат департаментининг 60 минг ходими учун жавоб бераман», — АҚШ Давлат котиби сўзидан иқтибос келтиради ИТАР-ТАСС.
Шунингдек унга журналистларнинг нима учун администрацияда дастлаб Бенгазидаги дипмиссияга ҳужум бу “Мусулмон айбсизлиги” фильмига қарши норозиликка чиққанлар иши деб ҳисобланди, деган саволларига ҳам жавоб беришига тўғри келди. Ва фақат бироз вақт ўтгандан сўнг “Ал-Қоидага алоқадор можарони ҳудкушлик акти деб тан олинди. Давлат котибининг сўзига кўра, “бундай хужумлардан кейин доим чалкашлик келиб чиқади”.
Сиёсий шарҳловчилар Хиллари Клинтон ҳаракатдаги жорий президент ва ноябрда бўладиган сайловларда демократлардан номзод Барак Обамадан “зарба”ни қайтаришга уриняпти деб тахмин қилишмоқда.
Унинг бош рақиби республикачи Митт Ромни эса мусулмонларнинг Америкага қарши чиқишлари фактидан Обама ташқи сиёсий фаолиятида жиддий хатоликларга йўл қўйгани тўғрисида айблов сифатида фаол фойдаланмоқда.